2. Асосий тушунчалар
2.1. Ушбу шартнома матнининг кейинги ўринларида учрайдиган барча атамалар (агар контекстдан бошқача маъно англанмаса) қуйидаги бўлимда баён қилинган тушунчаларни англатади:
ипотека кредити – якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш учун қуриладиган, реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жой гарови остида бериладиган узоқ муддатли кредит;
Қарз олувчи – якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш учун ипотека кредити олган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини олган жисмоний шахс;
Биргаликда қарз олувчи – қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити бўйича солидар жавоб берадиган жисмоний шахслар;
якка тартибдаги уй-жой (кейинги ўринларда – уй-жой) – бир ер участкасида жойлашган, доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжаликни юритишга мўлжалланган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар тегишли бўлган бир ёки бир неча турар жой иморати;
уй-жойни реконструкция қилиш – меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан ташқи тармоқларни (магистраль тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш;
кредит бўйича таъминлаш – қуриладиган, реконструкция қилинадиган уй-жойни белгиланган тартибда гаровга қўйиш;
бошланғич бадал – уй-жой молиявий смета ҳисоб-китоби қийматининг камида 15 фоизи миқдорида ипотека кредити олиш учун қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантириладиган қисми. Бунда бошланғич бадал сифатида мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилиниши мумкин;
ипотека тўғрисидаги шартнома – кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлашда ипотекани белгилаш тўғрисида томонлар ўртасидаги битим;
Do'stlaringiz bilan baham: |