Юнусобод тумани “Тикланиш” мфйдаги 327-мактабда жойлашган 438-сонли сайлов участкасида ўтказилган тадбир ҳақида маълумот


Download 15.49 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi15.49 Kb.
#1548740
Bog'liq
AAA


Юнусобод тумани “Тикланиш” МФЙдаги 327-мактабда жойлашган 438-сонли сайлов участкасида ўтказилган тадбир ҳақида
МАЪЛУМОТ
Мазкур сайлов участкаси Юнусобод тумани “Тикланиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 327-мактаб биносида 438-сайлов участкаси жойлашган. Сайлов участкасида 1700 нафар фуқаро референдумда иштирок этиши учун рўйхатга олинган. 18-апрел куни референдумга бағишланган “Адолатли ижтимоий давлат” сухбатига МФЙ вакиллари, 327-мактаб ўқитувчилари иштирок этди. Референдум бўйича тарғибот гуруҳи аъзоси маърузачи тарих фанлари доктори, профессор Наим Обломуродов мамлакатимизда сўнгги 6 йилда эришилган ютуқлар, хал этилган муаммолар ҳақида маълумотлар берди. Булар иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий соҳалардаги юзлаб чекловлар олиб ташланлиги ҳақида маълумотлар берди.
327-umumiy o’rta ta’lim maktabi (18-aprel, 2023 yil)
Бундан ташқари йиғилиш иштирокчиларига Конституциямизнинг янгилаш зарурияти ҳақида маълумотлар берилди.
Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат деб белгиланаётганлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг устиворилиги таъминаланаётганлиги, ёшлар ва ноги-ронлар ҳуқуқлари ҳимояланишини кафолатлаш масалалари, тадбиркор-ликнинг эркин фаолияти ва хусусий мулк ҳимояси кучайтирилаётганлиги йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтилди.
Йиғилиш иштирокчи-ларининг кўплаб саволларига маърузачи томонидан асосли жавоблар берилди.



Suhbat jarayonidan suratlar


Тошкент молия институти
“Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири: т.ф.д., проф. Н.Х.Обломуродов

Download 15.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling