Атини тузиш асослари
Download 396 Kb.
|
S.Raximova avtoreferat ТАХРИР 13.06.22
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Тадқиқотнинг предметини сўзлараро даражаланиш муносабати, сўзлараро даражаланиш ўқув луғатини тузишнинг лингводидактик асослари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда статистик таҳлил, таснифлаш, тавсифлаш, қиёслаш, функционал-семантик, компонент таҳлил методларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда кўринади: даражаланиш ҳодисаси ва унинг лингвистик талқини масаласидаги қарашлар таҳлили орқали лексик даражаланишнинг ифода сема ҳамда аташ семага таянувчи лисоний асослари ойдинлаштирилган; қаторни ташкил қилувчи лексик бирликларнинг даражаланишини таъминлайдиган денотатив, коннотатив ва функционал омилларнинг ҳамкорлиги ҳамда кучайиш ва кучсизланиш ҳолатлари аниқланган; боғча тарбияланувчилари, бошланғич ва таянч синфлар учун сўзлар даражаланиши луғатига сўз танлашнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш, сўзларнинг қўлланиш даври ва миқдорини, услубий хосланганлик хусусиятларини аниқлашдан иборат лингводидактик асослари ишлаб чиқилган; сўзлар даражаланиши ўқув луғатининг таркибий қурилмаси, сўзликни шакллантириш ва лексикографик талқинда аниқлик, ихчамлик, фарқлилик, умумийлик ва хусусийлик мезонлари ишлаб чиқилган; Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилар билан белгиланади: тaдқиқотда келтирилган мaтериaллaр ва чиқарилган хулосалар градуонимия ҳақидаги фикрларни тўлдириш ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилган, шунингдек даражаланиш қаторлари тузиш тамойиллари асосида градуонимик луғатларни тузишда амалий манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги ёритиб берилган; синонимик ва градуонимик луғатлар мавқеини ошириш, тушунарлиликни таъминлаш мақсадида луғатларда келтирилган бир лексеманинг англатган турли хил маъноларига берилган синонимик қаторлар асосида ҳосил қилинган даражаланиш қаторларини алоҳида индекслаш таклифи киритилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқотда олинган хулосаларнинг қатъийлиги, олинган тадқиқот натижаларининг аниқлиги ва ишонарлилиги, ишда қўлланилган ёндашув ва тадқиқот усуллари, таҳлил қилинган материал ҳажмининг етарлилиги, мазкур соҳадаги дастлабки изланишларнинг назарий хулосалари ҳамда эришилган янги натижалар диссертациянинг назарий жиҳатига мувофиқлиги, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ қилинганлиги, шунингдек, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. Download 396 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling