Қатнашди: кенгаш аъзолари к у н т а р т и б и


Download 15.5 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi15.5 Kb.
#1291153
Bog'liq
педагогик кенгашининг № 4-сонли йиғилиши


Шеробод туман 58-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогик кенгашининг № 4/1-сонли йиғилиши
Б а ё н н о м а с и
26.04.2022. Янги Хомкон қишлоғи
Қатнашди: кенгаш аъзолари
К у н т а р т и б и :
1. мактаб қошида ташкил этилган Ишчи гуруҳнинг 2022 йил 25.01. даги № 4-сонли йиғилиши қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги масала бўйича директор ўринбосари У. Ёқубов сўзи тингланди:

  • Ҳурматли кенгаш аъзолари, бугунги йиғилишимиз мухокамасига қўйилаётган масала бўйича тўхталиб шуни такидламоқчиманки, албатта жамоамизда ютуқлар ҳам бор ва буни биз кўра билишимиз лозимдир. Ж. тарбия фани ўқитувчиси С. Полвонов ўзи ташкил қилган волейболчи қизлар жамоаси билан бу йил ҳам Вилоятда фахирли 2-ўринни эгаллаб қайтди. Албатта, бу ўз устида тинимсиз ишлаш, тўгарак фаолиятининг мунтазам ишлаши, қўшимча машғулотлар, хуллас, астойдил меҳнат натижасидир.

Яна бир ютуғимиз ММИБДЎ Ў. Худойбергановнинг фидойи бўлиб мехнат қилганлиги, жамоага бош-қош бўлиб ташкилотчилик қилганлиги эвазига қўлга киритилди. Яқиндагина нишонланган туман Наврозида “Энг яхши қадимий уй-рўзғор буюмлари” номинацияси бўйича биринчи ўринни, мактабимиз “Заковат” жамоаси туманда мутлоқ ғолибликни қўлга киритдилар шу бўйича туман ХТБ нинг даги сонли ҳайъат йиғилиши қарорига ҳам моддий рағбатлантириш кўрсатиб ўтилган ушбу масала бўйича касаба уюшма раиси Х. Сафаров, ўқитувчилардан Б. Чоршанбиев, А. Норматовлар ҳам сўзга чиқиб, юқорида номлари қайд этилган ходимларнинг фаолияти ва ютуқлари рағбатлантиришга лойиқ эканлигини тасдиқлаб ўтдилар.
Билдирилган барча фикир ва мулоҳазалардан келиб чиқиб педагогик кенгаш
Қ а р о р қ и л а д и:

  1. ММИБДЎ Ў. Худойберганов ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси С. Полвоновни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Ишчи гурух йиғилиши қарори мақуллансин.

  2. Педагогик кенгашининг ушбу қарори мактаб директори буйруғи билан кучга киритилсин.


Кенгаш раиси: Х. Эгамбердиев

Кенгаш котиби: А. Холбоев
Download 15.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling