Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади
Download 463.31 Kb.
|
2022 йилдаги Халқаро Рейтинг-ЎзР
https://yuz.uz/news/qator-xalqaro-reytinglarda-ozbekiston-oz-ornini-yaxshiladi Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшиладиВоқеа-ҳодисалар27 декабр 2022558 Жаҳон миқёсида Ўзбекистон нуфузини оширишда, мавқеини мустаҳкамлашда халқаро рейтинг ва индексларнинг аҳамияти катта. Рейтинглар мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси, давлат бошқаруви сифати, аҳолининг турмуш даражаси, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит, барқарор иқтисодий ўсиш каби муҳим жиҳатларга кўзгу тутади. 2022 йилда эълон қилинган халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади. Масалан, GovTech Enablers индексининг рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар кўрсаткичи бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 65 поғонага кўтарилди. Жаҳон банки томонидан Давлатларнинг технологик тайёргарлиги индекси (GovTech Maturity Index)да мамлакатимиз 198 давлат орасида 43-ўринни эгаллаб, 37 поғонага кўтарилди. Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бирдан 24 поғонага юқорилади — 157-ўриндан 133-ўринга. Download 463.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling