Аэрозоллар хам худди дисперс системалар сингари дисперегация ва конденсация усуллари билан хосил қилинади. Энг куп қўлланиладиган диспергация усуллари блан танишиб утамиз. Энг куп қўлланиладиган диспергация усуллари блан танишиб утамиз. - Моддани электр майдонида сачратиш усули. Бу усулда аэрозол хосил қилиш учун электр кучланиш манба қутбларининг бирига уланган пўлверизатор ёрдами билан модда сачратилади. Бу усул билан деярли барқарор аэрозол олиш мумкин.
- Эритмани босим остида хаво ёрдамида сачратиш усули. Бу усулда аэрозол хосил қилиш учун турли конструкциядаги пўлверизаторлар ишлатилади.
- Моддани ультраттовуш ёрдамида майдалаш, бу метод деярли юқори концентрациядаги дисперс фазага эга бўлган аэрозол тайёрлашга имкон беради. Бу методдан антибиотикларниг сувдаги эритмаларини хосил қилишда фойдаланилади.
- Суюқ моддаларни ультрацентрафуга ёрдамида сачратиш. Дисперс фаза моддасининг сувдаги эритмасидан куп миқдорда тайёрлаш керак бўлган бу холларда бу усулдан кенг фойдаланилади.
Тупроқ коллоидлари ернинг сирт қаватида учрайдиган коллоидлар бўлиб, уларда дисперс фаза ролини диаметри 1 нм дан 100 –200 нм гача бўлган жуда майда тупроқ заррачалари, дисперсион мухит ролини эса тупроқ эритмаси бажаради. Тупроқ коллоидлари хосил бўлишида тупроқ эритмасининг роли катта. Тупроқ эритмаси тупроқнинг суюқ фазаси бўлиб, у узида турли моддаларни эритган сувдан иборат. Тупроқ эритмасининг таркиби тупроқ хосил қилувчи тоғ жинсларининг хоссаларига, тупроқнинг типига, ерга уғит солинган-солинмаганлигига боғлик. Шўрмас тупрокларнинг тупроқ эритмасида кальций бикарбонат анча миқдорда бўлади, лекин сулфат, нитрат, фосфатлар оз миқдорда учрайди. Бундай эритманинг осмотик босими 10 атм дан ошмайди. Шўр тупроклардаги тупроқ эритмасида агар тупроқ эритмасининг осмотик босими усимлик организмидаги осмотик босимдан ортиқ бўлса, тупроқдан усимликларга сувнинг чиқиши қийинлашади. Бундай тупроқда экин қўриб қолади. Шўрмас тупрокларнинг тупроқ эритмасида кальций бикарбонат анча миқдорда бўлади, лекин сулфат, нитрат, фосфатлар оз миқдорда учрайди. Бундай эритманинг осмотик босими 10 атм дан ошмайди. Шўр тупроклардаги тупроқ эритмасида агар тупроқ эритмасининг осмотик босими усимлик организмидаги осмотик босимдан ортиқ бўлса, тупроқдан усимликларга сувнинг чиқиши қийинлашади. Бундай тупроқда экин қўриб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |