Режа: Тупроқ коллоидлари, унинг пайдо бўлиши ва таркиби,тупроқ коллоидларининг тузилиши,тупроқ коллоидларининг ҳолатлари


Download 186.27 Kb.
bet1/6
Sana20.10.2023
Hajmi186.27 Kb.
#1710929
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 seminar


Режа:
1. Тупроқ коллоидлари, унинг пайдо бўлиши ва таркиби,тупроқ коллоидларининг тузилиши,тупроқ коллоидларининг ҳолатлари.
2. Тупроқ сингдириш қобилияти ва унинг турлари,физик-кимёвий сингдириш қобилияти. Катионларнинг сингдирилиши. Тупроқдаги сингдирилган (алмашинувчи) катионлар таркиби, сингдирилиш сиғими ва уларнинг тупроқ хоссаларига таъсири.
3. Тупроқ унумдорлиги ҳақида тушунча,тупроқ унумдорлигининг элементлари ва шарт-шароитлари,тупроқ унумдорлигининг категориялари,унумдорликни яхшилашнинг асосий тадбирлари.
1. Тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари натижасида турли тоғ жинслари, минераллар ва органик моддаларнинг тўхтовсиз майдаланиши ва парчаланиши юзага келади, ҳамда тупроқ таркибида зарралар аралашмаси- дисперс система ҳосил бўлади. Дисперс системадаги ўлчами 0,2 дан 0,001 μ (микрон) гача бўлган заррачаларга тупроқ коллоидлари дейилади. Уларнинг миқдори ҳар хил бўлиб, тупроқ массасига нисбатан 1-2 дан 30-40 фоизгача ўзгариб туради
Тупроқ коллоидлари ҳам бошқа барча коллоидлар сингари хоссаларга эга бўлса-да, айрим хусусиятлари жумладан, уларни ташкил этувчи моддаларнинг сифат таркиби билан фарқ қилади. Одатда заррачалар ўлчами 1 микрондан кичик бўлганда коллоид хоссаси рўй беради. Шунинг учун коллоидларга қадарли фракциялар (1-0,2μ) ҳам ажратилади. Коллоидлар хоссасига эга бўлган барча заррачалар йиғиндисига т у п р о қ н и н г к о л л о и д к о м п л е к с и ёки К.К.Гедройц бўйича т у п р о қ н и н г с и н г д и р и ш к о м п л е к с и (ТСК) дейилади.
Тупроқнинг сингдириш комплекси жумладан коллоидлар тупроқда кечадиган моддаларнинг сингдириши ва алмашиниши каби жараёнларида бевосита иштирок этади. Тупроқнинг турли қаттиқ, суюқ ва газсимон моддаларни ўзида сингдириши ёки коллоидлар юзасида улар концентрациясини ошириш хоссасига т у п р о қ н и н г с и н г д и р и ш қ о б и л и я т и дейилади.
Тупроқнинг эритмадан баъзи моддаларни ўзида сингдириб қолиш қобилияти узоқ ўтмишдан маълум. Юнон олими Аристотель (эрамизгача 384-322 й) ва ХVI асрда Бэкон Бербери шўр сувни тупроқ қатламлари орқали ўтказиб, чучук сув олиш тажрибаларини ўтказади.
Англиялик олимлар Томпсон ва Спенс 1845 йилда дастлабки лаборатория тадқиқотларида тупроқда алмашиниш қобилиятига эга бўлган асослар борлиги кўрсатиб ўтилди. Англиялик олим Д.Т.Уэй тупроқ эритмадаги бирикмаларни туз ҳолида эмас, балки тузларнинг асосларинигина сингдиради; тупроқ билан эритма орасидаги алмашиниш реакцияси жуда тез-дарҳол ва эквивалент миқдорида бўлади. Агар эритмада эркин ҳолдаги ишқорлар (NaOH, KOH каби) бўлса, улар тупроқда тўлиқ сингдирилади (адсорбиланади) деган хулосаларга келди.
В.В.Докучаев, П.А.Костичев, А.Н.Сабанинлар ўз тадқиқотларида тупроқнинг сингдириш қобилиятини ўрганишга алоҳида эътибор бердилар. Айниқса тупроқ коллоидлари ва сингдириш қобилиятини ўрганиш борасида жаҳон миқёсидаги янгиликлар билан бойитган олим К.К.Гедройцнинг хизматлари алоҳида аҳамиятга эга. Кўп йиллик илмий-тадқиқод ишларининг натижалари академик К.К.Гедройцнинг «Тупроқнинг сингдириш қобиляти ҳақида таълимот» (1922) асарида босилиб чиқди.
Тупроқнинг сингдириш қобилияти ҳақидаги таълимотни кейинчалик янада ривожланишида Г.Вигнер, С.Матсон, Е.Н.Гапон (20-30 йилларда) ва сўнгра А.Н.Соколовский, Н.П.Ремезев, А.ф.Тюлин, И.Н.Антипов-Каратаев, С.Н.Алёшин, Н.И.Горбунов, Ф.Келли ва бошқаларнинг хизматлари катта бўлди.
Тупроқнинг сингдириш жараёнларида коллоидлар асосий аҳамиятга эга.
Тупроқ коллоидлари асосан икки йўл: йирик зарраларнинг механик ва кимёвий нураб, майдаланиши ҳамда молекулалар ва ионларнинг кимёвий, физикавий йўллар билан бирикиши (конденсацияси) натижасида ҳосил бўлади.
Таркибига кўра тупроқ коллоидлари минерал, органик ва улар комплексидан иборат органик-минерал группаларга бўлинади. Тупроқ коллоидларининг характерли хусусияти улар солиштирма юзаси : (яъни маълум масса ёки ҳажмдаги тупроқ заррачаларининг юзаси м2 ёки см2 ҳисобида) нинг катта бўлиши ва шунга кўра сатҳий энергиясининг юқори бўлишидир. Буни тасаввур этиш учун 1 см3 ҳажмдаги қаттиқ жисмни ташкил этувчи барча кублар юзаси майдонини ҳисоблашдан олинган қуйидаги рақамларни келтириш кифоя
2. Тупроқ коллоидлари ниҳоятда кичик ультрамикроскопик заррача - бўлса-да жуда мураккаб тузилган. Коллоид заррача, улар юзасидаги ионлар қатлами билан бирга коллиод мицелла дейилади. (18-расм)

Download 186.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling