Режа: Тупроқ коллоидлари, унинг пайдо бўлиши ва таркиби,тупроқ коллоидларининг тузилиши,тупроқ коллоидларининг ҳолатлари


Download 186.27 Kb.
bet3/6
Sana20.10.2023
Hajmi186.27 Kb.
#1710929
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 seminar

Механик сингдириш қобилияти. Атмосфера ёғинлари ва суғориш сувларидаги майда лойқа заррачаларнинг тупроқ қатламларида тўлиқ ёки қисман ушланиб қолинишига механик сингдириш дейилади. Масалан, ерни лойқа сув билан суғорганда ундаги майда гард ҳолидаги заррачалар тупроқнинг ғовакларида механик равишда сақланиб қолади. Механик сингдириш тупроқнинг механик таркиби ва ғоваклигига боғлиқ. Оғир қумоқ ва соз механик таркибли тупроқларда қумлоқ ва қумли тупроқларга нисбатан бундай сингдириш юқори бўлади. Тупроқ заррачалари орасидаги капилляр ғоваклар қанчалик кичик бўлса, унда ўлчами каттароқ заррачалар шунча кўп тўпланади, шунингдек, зичланган тупроқларда ғовакликка нисбатан механик сингдириш кучлироқдир.
Механик сингдириш тупроқнинг муҳим хоссаси ҳисобланади. Баҳорги оқим сувлардаги кўплаб лойқа заррачалари ва ундаги озиқ моддалар сув сизиб ўтгандан кейин, тупроқда сингдирилиб қолинади. Тупроқнинг механик сингдириш қобилиятидан деҳқончиликда ва суғориш амалиётида кенг фойдаланилади. Масалан, деҳқонларимиз азалдан тошлоқ ва қумли ерларнинг физик ҳолатини яхшилаш, сувнинг сизиб кетишини камайтириш мақсадида майдонларга сув билан лойқа юбориб, ётқизишган (кольматаж). Ана шу йўл билан тошлоқ ерларни яроқли ҳолга келтиришган. Лойқа ётқизиш ҳозирги вақтда ғовак гипсли тупроқларнинг физикавий хоссаларини яхшилаб боришда ҳам кенг фойдаланилиши мумкин.
Ўрта Осиёнинг қатор дарёларининг лойқа сувлари билан (масалан, Амударё сувида лойқа кўп бўлади) ерни суғорганда тупроқда механик сингдирилиш натижасида, лойқа билан бирга кўплаб озиқавий моддалар тўпланади ва тупроқ унумдорлиги ҳам ошиб боради.
Биологик сингдириш қобилияти ўсимликлар ва тупроқ микроорганизмларининг ҳаёт фаолияти билан боғлиқ. Ўсимликлар ривожланиш даврида тупроқ эритмасидан ўзига керакли моддаларни танлаб олади ва уларни органик моддаларга айлантириб, тупроқда мустаҳкам ушлаб қолади. Натижада ўсимликларнинг илдизи тарқалган тупроқ қатламларида органик моддалар билан бир қаторда, кўплаб ҳар хил кул элементлари ва азот тўпланади ва ювилишдан сақланиб қолинади. Дуккакли ўсимликларнинг 2 метрдан ошадиган илдизлари тупроқнинг пастки қатламларидан калий, фосфор, кальций,олтингугурт каби элементларни сўриб олиб, тупроқнинг юқори қатламларида тўплайди.
Тупроқ микроорганизмлари органик моддаларни парчалаб, кул элементларини актив ўзлаштиради. Баъзилари атмосферадаги азотни фиксациялаб, уларни оқсил моддаларнинг бирикмалари ҳолида тупроқда ушлаб, мустаҳкамлайди.
Демак, биологик сингдириш натижасида тупроқда ўсимликлар учун зарур озиқа моддалар, жумладан, азот тўпланади ва тупроқ унумдорлиги яхшиланиб боради.Е.Н.Мишустин маълумотича, маданийлашган чимли подзол тупроқларнинг ҳар гектарида бир йилда биологик сингдирилиш натижасида 120 кг азот, 40 кг фосфор, 25 кг калий тўпланади.
Кимёвий сингдириш қобилияти. Тупроқда кечадиган кимёвий реакциялар натижасида эритмадаги бирикмаларнинг қийин эрийдиган ҳолда чўкмага тушиши ва тупроқда мустаҳкам ушланиб қолинишига кимёвий сингдириш дейилади.
Кимёвий йўл билан тупроқда анинонлардан SO2-4, CO2-3, H2PO4,НРО2-4, PO3-4, катионлардан Ca2+, Mg2+, Fe3+, Al3+ сингарилар сингдирилиши мумкин.
Тупроққа тушадиган атмосфера ёғинлари, сизот ва суғориш сувлари таркибидаги катион ва анионлар тупроқ эритмасидаги тузлар билан эримайдиган ва қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилади ва натижада тупроқда сингиб қолади. Масалан:

  1. ТСК]Ca2+ + Na2SO4 TCK]2Na + CaSO4;

2) ТСК]Ca2+ + 2NaHCO3 ТСК] 2 Na +Ca(HCO3)2

Ca (HCO3)2 H2O + CaCO3 +CO2;

  1. Na2CO3 + CaSO4 CaCO3 + Na2SO4;

4) Al(OH)3 + H3PO4 AlPO4 +3H2O ;
Агар карбонатли ерга таркибида фосфор кислотанинг эрийдиган тузи бўлган суперфосфат Са(Н2РО4)2 солинса, у ҳолда бу туз тупроқ эритмасидаги кальций тузлари билан қуйидагича реакцияга киришиб, сувда қийин эрийдиган уч кальций фосфат Са3(РО4)2 ҳосил бўлади:
2 СаСО3 + Са(Н2РО4)2 қ Са3(РО4)2 + 2 Н2СО3 СО2 2О
(оҳак) (суперфосфат) (чўкма)6
Ана шундай сингдирилиш натижасида ўсимликларнинг фосфордан фойдаланиш коэффициенти жуда кам (20-25 фоиз). Шу сабабли ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида яхшироқ эрийдиган ва ўсимликлар учун қулай бўлган ўғит-аммофос қўлланилмоқда.
Кислотали тупроқлар (подзол, чимли-подзол, қизил тупроқлар) да темир ва алюминий гидрооксидлари кўп бўлганидан фосфор кислотаси ионлари билан реакцияга кириб, қийин эрийдиган темир ва алюминий фосфатлари вужудга келади.
Демак, фосфорли ўғитлардан фойдаланилаётганда тупроқнинг кимёвий сингдириш қобилиятига алоҳида эътибор бериш лозим.

Download 186.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling