Атроф-муҳитдаги иссиқликни қайта ишлаш имконини берувчи иқлим ускунаси сифатида


Download 1.01 Mb.
bet2/3
Sana10.08.2020
Hajmi1.01 Mb.
#125891
1   2   3
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Ютуқлари:

Сув остидаги чуқурлик қазиш бўйича нисбатан кичик қазиш ишлари.

Ерости суви йил бўйи етарлича барқарор ҳароратга эга (7-100С). Бошқа турдаги исссиқлик насослари билан солиштирилганида бу буғлатгич ва конденсатор ҳарорати билан кичик фарқни, ўз навбатида, қайта ишлашнинг юқори коэфицинети (ишлаб чиқариш коэфиционети) ни таъминлайди.

Бу турдаги ташқи контурни хосил қилиш учун катта майдонли ер талаб қилинади. Катта бўлмаган қувватдаги иссиқлик насоси учун оралиғи 5-7 метр бўлган битта деворли ва битта ташловчи қудуқ етарли.



Камчиликлари:

Совутиладиган сувнинг тозалиги ва туз таркибига бўлган юқори талаб. Буғлатгичниинг соз ва узоқ муддат ишлаши учун сувни фильтрлашнинг мураккаб тизимини ўрнатиш ва вақти-вақти билан тозалаб туриш талаб этилиши.

Қудуқдаги насосолар ишлаши учун электр энергиясига сезиларли даражада қўшимча ҳаражатлар тўланиши.

Ерости сувнинг миқдори доимо бир хил бўлмаслиги, бунинг натижасида, сув қатлами ва қудуқнинг олиш ва бериши миқдори ҳам ўзгариб туради.

Қудуқни тўғри ўрнатиш учун сув остидаги оқимларни аниқлаш зарурати.

Иссиқлик манбаси – тупроқ коллектори

Ёпиқ контур саналади. Икки турга бўлинади – горизонтал ва вертикал.



Горизонтал тупроқ коллектори

2 – 2,5 метр чуқурликда қазилган ҳандаклар ёки 2,5 – 3,5 метрли зовурлардаги тупроқ қатламидан иссиқликни йиғиш учун 0,7 – 0,8 метр оралиқда пластик қувурлар ётқизилади. Тупроқда ташкил қилинган қувурлар орқали этиленгликол қоришмаси айланиб юради. У тупроқдан иссиқликни олади ва иссиқлик насосоига қайтади, ундан сўнг иссиқликни буғлатгичдаги фреона узатади. Совуган қоришма тупроқли коллектор қувурларига қайтади, бу жараён қайта такрорланади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling