Субвенция тўғрисида тушунча беринг.
Субвенция – муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет ссудаси тўғрисида тушунча беринг.
Бюджет ссудаси – қайтариш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет ссудаси – бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши харажатлар қопланишини таъминламаган тақдирда қайтариш шарти билан фоизсиз берилади.
Бюджет ссудаси:
прогноз қилинган даромад ва режалаш-ган харажатлар ўртасидаги режали касса узилишини қоплашга – 9 ойгача;
даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида кутилаётган касса узилишини қоплашга – 6 ойгача берилади.
Режали бюджет ссудаси – даромад/= прогноз қилинган тушумлари, режа-ган субвенция, ўтказиб бериладиган даромадлар суммалари, АКМ ва йил бошидаги эркин қолдиқдан маблағ жалб қилиш ва режа-ган дотация айрим чораклардаги харажатлар қопланишини таъминламаган ҳолларда берилади.
Бюджет Кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар тўғрисида тушунча беринг.
Бюджет кодекси – Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш, ижро этиш, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Бюджет тизими – барча даражадаги бюджетлар, ДМЖ бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджетларни тузиш ва ташкил этиш принциплари, улар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар йиғиндисини ўзида ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |