Синаш - белгиланган процедурага мувофиқ бир ёки бир нечта
тавсифларни аниқлаш.
Сифат – хусусий тавсиф мажмуининг талабларга мувофиқ даражаси
Изо лар:
1. “Сифат” атамаси ёмон, яхши ёки аъло каби сифатлар билан қўлланиши мумкин.
2. “Хусусий” атамаси “режаланган” атамадан фарқли ўлароқ бирон
нарсанинг ичида эканлигини билдиради, айниқса бу доимий тавсифга тегишли бўлса.
Сифат менеджменти - ташкилотга сифат жиҳатдан раҳбарлик қилиш ва уни бошқариш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган фаолият.
Изоҳ - Сифат жиҳатдан раҳбарлик қилиш ва бошқариш одатда сифат
соҳасидаги сиёсатни сифат соҳасидаги мақсадларни ишлаб чиқиш, сифатни режалаш, сифатни бошқариш, сифатни таъминлаш ва сифатни яхшилаш тушунчаларини ўз ичига олади.
Таҳлил – белгиланган мақсадларга эришиш учун кўрилаётган
объектнинг яроқлигини, адекватлиги (ўхшашдиги)ни, натижалигини аниқлаш
учун амалга ошириладиган фаолият.
Таъмирлаш - номувофиқ маҳсулотни мўлжалланган фойдаланишга
яроқли қилиш мақсадида унга нисбатан кўрилган ҳаракат.
Изо лар:
1. Таъмирлаш илгари мувофиқ бўлган маҳсулотни тиклаш мақсадида унга
нисбатан кўрилган тузатиш ҳаракатларини, масалан, техник хизмат
кўрсатишнинг бир қисми каби ҳаракатларни ўз ичига олади.
2. Таъмирлаш қайта ясашдан фарқли ўлароқ , номувофиқ маҳсулотнинг
қисмларига таъсир этиши ёки уларни ўзгартириши мумкин.
Текшириш – мос ўлчашлар, синашлар, ёки калибрлашни бажариб,
кузатиш ва фикрлаш йўли билан баҳолаш процедураси [Руководсто ИСО/МЭК
2]
Техник эксперт – "аудит", аудит ўтказиладиган объектга таалуқли
маҳсус билимларга ёки тажрибага эга бўлган шахс.
1. Маҳсус билимлар ёки тажриба аудит ўтказиладиган ташкилот, жараён
ёки фаолиятга таалуқли билимларни ёки тажрибани, шунингдек аудит
ўтказиладиган мамлакат аҳолисини тилини ва маданиятини билишни ҳам ўз
ичига олади.
2. Техник эксперт аудит гуруҳидаги аудитор ваколатларига эга бўлмайди.
Лойиҳа – чекланган муддат, нарх ва ресурсларни ўз ичига олган, муайян
талабларга мос мақсадга эришиш учун бажарилган, бошлангич ва охирги
саналари кўрсатилган мувофиқлаштирилган ва бошқариладиган фаолият
мажмуидан иборат бўлган ноёб жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |