Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
-илова (2-бандга қаранг) Тушунтириш параграфларга қўйиладиган талаблар
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
1-илова
(2-бандга қаранг) Тушунтириш параграфларга қўйиладиган талаблар ифодаланган АХС рўйхати Ушбу иловада молиявий ҳисобот аудитига нисбатан 2009 йил 15 декабрдан эътиборан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун кучга кирадиган ва муайян вазиятларда аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га тушунтириш параграфни киритишига доир талаблар ифодаланган бошқа АХСдаги тегишли бандлар кўрсатилган. Мазкур рўйхат АХСда баён этилган талаблар, уларни қўллашга доир қўлланма ва бошқа шарҳловчи материални кўриб чиқиш заруриятидан халос этмайди. АХС 210 “Аудит келишувлари шартларини келишиш” – 19(б) банди АХС 560 “Кейинги ҳодисалар” – 12(б) ва 16-бандлар АХС 570 “Фаолиятнинг узлуксизлиги тўғрисидаги фараз” – 19- банд АХС 800 “Махсус масалалар – махсус мақсадли асосларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар аудити” – 14-банд МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ АХС 706 эътиборини қаратиш учун фойдаланилаётган бўлса, бу параграф “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)” деган кичик сарлавҳали бўлимда жойлаштирилиши мумкин. Худди шунингдек, агар бошқа масала параграфи аудиторнинг барча мажбуриятларига мос келса ёки фойдаланувчилар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тушунишлари учун аҳамиятли бўлса, у Молиявий ҳисоботлар бўйича ҳисобот (хулоса) ва Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)дан кейин алоҳида бўлим сифатида жойлаштирилиши мумкин. Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви (9-бандга қаранг) A12. Бундай маълумотлар бериш бошқарув юклатилган шахсларга аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да таъкидлаб ўтишни мўлжаллаётган ҳар қандай махсус масалалар хусусияти тўғрисида билиб олиш имконини беради ва уларга зарур ҳолда аудитордан тегишли тушунтиришлар олиш учун имконият яратади. Агар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га бошқа масала параграфини киритиш муайян масала бўйича ҳар бир кейинги келишувда такрорланаётган бўлса, аудитор бошқарув юклатилган шахсларга маълумотларни ҳар бир келишув бўйича такроран бериш лозим эмас, деган қарорга келиши мумкин. АУ ДИТ 1143 МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ АХС 706 ИЛОВА 1 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling