Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Илова (А13 бандига қаранг)
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудитор фикр ҳосил қилиши ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда кўриб чиқиладиган масалалар
Илова
(А13 бандига қаранг) Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар 1-мисол: Шартномада назарда тутилган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш қоидалари (мазкур мисол мақсадларида – мувофиқлик асоси)га мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 2-мисол: Х юрисдикциянинг солиқ ҳисоби (мазкур мисол мақсадларида – мувофиқлик асоси)га мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 3-мисол: Тартибга солувчи орган томонидан назарда тутилган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш қоидалари (мазкур мисол мақсадларида – ҳаққоний тақдим этиш асоси)га мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 тадбиркорлик субъектининг бошқарув юклатилган шахслари билан махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш жараёнида аниқланган тегишли жиҳатлар тўғрисида уларга маълумотлар бериш ҳақидаги масалани келишган ҳоллар бундан мустасно. Аудитор фикр ҳосил қилиши ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда кўриб чиқиладиган масалалар (11-бандга қаранг) A13. Ушбу АХСга иловада махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар келтирилган. Фойдаланувчиларни молиявий ҳисоботлар махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрлангани тўғрисида огоҳлантириш (14-бандга қаранг) A14. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлардан уларни тақдим этиш учун белгиланган мақсадлардан ташқари, бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилиши мумкин. Масалан, тартибга солувчи орган муайян тадбиркорлик субъектларидан ўзининг махсус мақсадли молиявий ҳисоботларини эълон қилишни талаб этиши мумкин. Англашилмовчиликлар юзага келишига йўл қўймаслик учун аудитор аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)дан фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботлар махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрлангани ва, бинобарин, бошқа мақсадлар учун мос келмаслиги мумкинлиги тўғрисида маълумотлар беради. Тарқатиш ёки фойдаланишга нисбатан чеклашлар (14-бандга қаранг) A15. 14-бандга мувофиқ фойдаланувчиларни огоҳлантириш тўғрисидаги талабга қўшимча равишда аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) фақат муайян фойдаланувчилар учун мўлжалланганини кўрсатиб ўтиш зарур, деб ҳисоблаши мумкин. Муайян юрисдикция қонунчилиги ёки меъёрий ҳужжатларига қараб бунга аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тарқатиш ёки улардан фойдаланишга нисбатан чеклашлар белгилаш йўли билан эришиш мумкин. Бундай вазиятларда 14-бандда зикр этилган банд кўрсатилган бошқа жиҳатларни ва сарлавҳанинг тегишли модификациясини киритиш йўли билан кенгайтирилиши мумкин. АУ ДИТ 1201 МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 ИЛОВА Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling