Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Аудитор фикр ҳосил қилиши ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал Махсус мақсадли асос таърифи
Аудитор фикр ҳосил қилиши ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда
кўриб чиқиладиган масалалар 11. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор фикр ҳосил қилиши ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этишда аудитор АХС 700 талабларини қўллаши лозим. 6 (А13 бандига қаранг) 4 АХС 200, 18-банд 5 АХС 315 “Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини тадбиркорлик субъект ва унинг муҳитини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш”, 11(в) банди 6 АХС 700 “Молиявий ҳисоботлар тўғрисида фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) тақдим этиш” 1194 АУ ДИТ МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 асосга мувофиқ тайёрлангани ва бунинг натижасида молиявий ҳисоботлар бошқа мақсадларга мос келмаслиги тўғрисида маълумот берадиган тушунтириш параграфини ўз ичига олиши лозим. Аудитор бу параграфни тегишли сарлавҳа остида киритиши лозим. (А14-А15 бандларига қаранг) *** Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал Махсус мақсадли асос таърифи (6-бандга қаранг) A1. Махсус мақсадли асосларга мисоллар: Тадбиркорлик субъектининг солиқ декларациясига илова қилинадиган молиявий ҳисоботлар тўплами учун солиқ ҳисобини юритиш базаси; Тадбиркорлик субъекти кредиторлар учун тайёрлаши талаб этилиши мумкин бўлган пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисобини юритиш касса усулига асосланган ҳисоб юритиш асоси. Тартибга солувчи орган томонидан мазкур тартибга солувчи орган талаблари бажарилишига эришиш мақсадида белгиланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидалар; ёки Шартномада, хусусан облигациялар чиқариш учун шартнома, қарз шартномаси ёки лойиҳа учун грантда белгиланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидалар. A2. Шундай вазиятлар юзага келиши мумкинки, бунда маҳсус мақсадли асос молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф этилган ташкилоти томонидан ёки қонунчилик ёинки меъёрий ҳужжатларда белгиланган негизига асосланади, бироқ мазкур асос талабларининг барчасини ҳам бажармайди. Бунга молиявий ҳисоботларни Х юрисдикция молиявий ҳисоботлар стандартларининг барчасига эмас, балки аксариятига мувофиқ тайёрлашни талаб қилувчи шартнома мисол бўлади. Агар битим МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосни тавсифлаш 12. АХС 700 аудитор молиявий ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосга ҳавола ёки унинг тавсифи бор-йўқлигини баҳолашини талаб қилади. 7 Шартнома қоидаларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда, аудитор молиявий ҳисоботларда улар учун асос бўлган шартноманинг ҳар қандай аҳамиятли талқинлари тўғри тавсифланганини аниқлаши лозим. 13. АХС 700 да аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг шакли ва мазмуни кўриб чиқилади. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) билан боғлиқ ҳолда: (a) Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мақсади ва, зарур ҳолда, назарда тутилаётган фойдаланувчилар ҳам тавсифланиши ёки махсус мақсадли молиявий ҳисоботларга киритилган, мазкур маълумотлар ифодаланган изоҳга ҳавола этилиши лозим; ва (б) Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни тайёрлашда мазкур молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосини танлаши мумкин бўлса, молиявий ҳисоботларга нисбатан тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 8 жавобгарлигининг тавсифида ҳам унинг молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси мазкур вазиятда мақбул ҳисобланишини аниқлаш мажбуриятига ҳавола этилиши лозим. Фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботлар махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрлангани тўғрисида маълумот бериш 14. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) фойдаланувчиларига молиявий ҳисоботлар махсус мақсадли 7 АХС 700, 15-банд 8 Ёки муайян юрисдикция меъёрий-ҳуқуқий базасининг контекстига мос келадиган бошқа атама АУ ДИТ 1195 МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 асосга мувофиқ тайёрлангани ва бунинг натижасида молиявий ҳисоботлар бошқа мақсадларга мос келмаслиги тўғрисида маълумот берадиган тушунтириш параграфини ўз ичига олиши лозим. Аудитор бу параграфни тегишли сарлавҳа остида киритиши лозим. (А14-А15 бандларига қаранг) *** Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling