Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   295
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси
1. 
100 дан 700 гача бўлган Аудитнинг Халқаро Стандартлари (ХАС) 
молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан қўлланилади. Ушбу 
АХСда мазкур Аудитнинг Халқаро Стандартларини махсус 
мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар 
аудитига нисбатан қўллашга доир махсус масалалар кўриб 
чиқилади.
2. 
Ушбу АХС махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган 
молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами нуқтаи назаридан 
ёзилган. АХС 805
1
да айрим молиявий ҳисобот ёки молиявий 
ҳисоботнинг махсус элементи, счёти ёки моддаси аудити учун 
аҳамиятли бўлган махсус масалалар кўриб чиқилади. 
3. 
Ушбу АХС талаблари бошқа АХС талабларига нисбатан 
устунликка эга бўлмайди; шунингдек у келишув билан боғлиқ 
вазиятларда ўринли бўлиши мумкин бўлган барча махсус 
масалаларни кўриб чиқишни ҳам назарда тутмайди. 
Кучга кириш санаси
4. 
Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин 
бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига 
нисбатан кучга киради. 
Мақсади
5. 
Аудитнинг Халқаро Стандартларини махсус мақсадли асосга 
мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан 
қўллашда аудиторнинг мақсадлари қуйидаги ҳолларда долзарб 
аҳамият касб этадиган махсус масалаларни тегишли равишда 
ҳисобга олишдан иборатдир: 
(a) 
Келишувни қабул қилишда; 
(б) Мазкур келишувни режалаштириш ва бажаришда; ва 
(в) 
Аудитор фикр ҳосил қилиши ва ҳисобот (хулоса) тақдим 
этишда. 
 
1
АХС 805 “Махсус масалалар – айрим молиявий ҳисоботлар ҳамда молиявий 
ҳисоботнинг махсус элементлари, счётлари ёки моддалари аудити” 


1192
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 
(а) Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мақсади; 
(б) Назарда тутилаётган фойдаланувчилар; ва 
(в) Тадбиркорлик 
субъекти 
раҳбарияти 
молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси 
мазкур вазиятда мақбул ёки мақбул эмаслигини аниқлаш 
учун кўрган чоралар.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling