Лаборатория ишларини бажаришда техника
Download 19.84 Kb.
|
1-лаборатория иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаборатория ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидалари Кириш инструктажи.
КИРИШ Турли хил қурилиш конструкцияларини, шунингдек корхона шароитида буюмларни ишлаб чиқаришда хозирги пайтда ва келажакда асосий қурилиш материалларидан бири бетон бўлиб қолади. Қурилишда бетоннинг турли хиллари қўлланилади: оғир, енгил, ўта енгил, махсус, алохида ва х.к. Бетоннинг номи ва хиллари ишлатиладиган тўлдирувчиларга, уларнинг таркиби ва хоссаларига бевосита боғлиқдир. Шу сабабли “Бетон тўлдирувчилари технологияси” мутахасислик фани сифатида сохада ўз ўрнига эга ҳисобланади. Ушбу фанда бетон учун ишлатиладиган табиий ва сунъий тўлдирувчиларнинг олиниши, қайта ишланиши, қўлланилиши ва ш.к.лар кенг ёритилган. Ўқув дастурига кўра ушбу фан талабалар учун маъруза, амалий, лаборатория машғулотлари, мустақил таълим ва босқич иши (лойиҳаси) ни бажаришларни ўз ичига олади. Талабалар назарий олган билимларини амалий дарслар, лаборатория ишларини ва босқич лойиҳасини бажариш орқали мустаҳкамлайди ва фан бўйича кўникмаларини шакллантиради. Лаборатория ишлари 5-6 та талабалардан иборат звеноларга бўлиниб бажарилади. Ҳар қайси звенога алоҳида топшириқлар берилади ва берилган топшириқлар бажарилгач, олинган натижалар бўйича хулоса қилинади. Лаоратория ишларини бажаришдан олдин талаба ушбу мавзуга доир назарий материалларни, ишни бажариш тартибини ўрганишлари керак. Барча лаборатория ишлари тўлиқ бажарилгач талабалар умумий хисобот топширади. Талаба ҳисоботда келтирилган ишларни ҳимоя қилгач ҳисобот қабул қилинади ва мос холда баҳоланади. Лаборатория ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидалари Кириш инструктажи. Талаба “Бетон тўлдирувчилари технологияси” курси бўйича лаборатория ишларини бажаришда дастлаб техника хавфсизлиги бўйича кириш инструктажидан ўтиши керак. Бунда асосий мақсад-талабаларни ўқув лабораторияларида умумий техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш, лаборатория ишларини бажаришда алоҳида эҳтиёткорлик чора-тадбирларига қатъиян риоя қилиш вах.к. Инструктаж техника хавфсизлиги қоидалари талаблари асосида ва турли кўргазмали воситалардан (афишалар, схемалар, моделлар ва х.к) фойдаланилган ҳолда суҳбат шаклида ўтказилади. Талаба техника хавфсизлиги бўйича кириш инструктажидан ўтканидан сўнг техника хавфсизлиги журналига қайд қилинади ва имзо қўйиб тасдиқлайди. Шундан кейин талабага лаборатория ишларини бажаришга рухсат берилади. Ўқув лабораториясида ишларни бажаришни хавфсиз ташкиллаштириш. Лаборатория ишларини бажаришда иш жойини тўғри ташкил этишга қўйиладиган техника хавфсизлиги талаблари: -лаборатория мудири жихозларнинг соз-носозлигини текшириб туриши шарт; -лаборатория хоналари яхши ёритилган, керакли жихозлар ва иш столлари билан тўлиқ таъминланган бўлиши керак; -талаба ишлатиладиган ускуна ва жихозлар билан ишлашни мукаммал ўзлаштирган бўлиши керак; -тажриба ишларини бажаришда махсус халат ва ҳимоя қўлқопи кийиш зарур; -электр жихозлари билан ишлашда шу жихоз ёки ускунанинг паспортида келтирилган қоидаларга риоя қилиш лозим; -лаборатория ишлари тугагач, ишлатилган ускуна ва жихозларни тартибга келтириш, тозаликка риоя қилиш, электр жихозларини ўчириб қўйиш керак ва х.к. Download 19.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling