Лаборатория ишларини бажаришда техника
Ғовакли тўлдирувчиларнинг маркасини уйма зичлиги
Download 19.84 Kb.
|
1-лаборатория иши
Ғовакли тўлдирувчиларнинг маркасини уйма зичлиги
бўйича аниқлаш (2-соат) 1. Ишнинг мақсади. Ғовакли тўлдирувчиларнинг маркасини уйма зичлиги бўйича аниқлаш ва уларни енгил бетонлар учун ишлатиш чегарасини белгилаш. 2. Ишни бажариш учун керакли жихозлар, ускуна ва матери- аллар. Техник тарози, стандарт идишлар, қуритиш шкафи, ғовакли тўлдирувчилардан намуналар (4-хил). 3. Ишни бажариш учун кўрсатмалар. Ғовакли тўлдирувчи- ларнинг маркасини уйма зичлиги бўйича аниқлаш учун, аввало уларнинг уйма зичлиги топилади. Бунинг учун доимий массагача қуритилган ғовакли тўлдирувчилардан доналарининг майда йирик- лигига қараб 1-10 л олинади. Тўлдирувчининг ҳажмини аниқлаш учун олдиндан массаси ва ҳажми маълум бўлган идиш олиниб унга 100 мм баландликдан тўлдирувчи солиниб тўлдирилади ва идишнинг массаси (тўлдирувчи билан биргаликда) ўлчаб кўрилади. Ғовакли тўлдирувчиларнинг уйма зичлиги қуйидаги формула орқали аниқланади: ρғm=(m2-m1) /V (8.1) бу ерда m1-бўш идишнинг массаси, г; m2-идишнинг тўлдирувчи билан тўлдирилгандаги массаси, г; V-идишнинг ҳажми, см3. 4. Ишни расмийлаштириш. Тажриба ва ҳисоблаш натижалари қуйидаги 8.1- жадвалга киритилади. 8.1-жадвал
Аниқланган уйма зичликка асосан ғовакли тўлдирувчиларнинг маркаси 8.2- жадвал талабалари бўйича аниқланади. 8.2-жадвал
5. Натижалар бўйича хулоса қилиш _________________________________________________________________________________ ____________________________________________________ ____________________________________________________ ____________________________________________________ Назорат саволлари 1. Ғовакли тўлдирувчиларнинг ҳақиқий зичлиги қандай чегараларда бўлади? 2. Ғовакли тўлдирувчилар умумий ғоваклиги чегарасини айтиб беринг? 3. Ғовакли тўлдирувчилардаги ёпиқ (берк) ғоваклар ва бўшлиқлар миқдори қанча фоиз атрофида бўлади? 4. Ғовакли тўлдирувчиларнинг маркаси қандай маънони аннглатади? 5. Ғовакли тўлдирувчилар қандай мақсадларда қўлланилади? Download 19.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling