Лаборатория ишларини бажаришда техника
Download 19.84 Kb.
|
1-лаборатория иши
Умумий тушунчалар
Тўлдирувчилар-маълум донадорлик таркибига эга бўлган табиий ва сунъий сочилувчан материаллар бўлиб, боғловчи ва сув билан аралаштирилганида бетон ҳосил бўлади Тўлдирувчилар бетон ҳажмининг 80 % гача қисмини ташкил этади ва бетон учун ишлатиладиган боғловчи моддалар сарфини кескин камайтиради. Шунингдек, улар бетоннинг асосий скелетини ҳосил қилади ҳамда асосий юкларни қабул қилади ва бетоннинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Тўлдирувчилар зичлигига кўра зич (ρ>2,0 г/см3) ва ғовакли (ρ<2,02 см3) хилларга бўлинади. Донадорлигига кўра майда (дона- ларининг ўлчами 5 мм гача) ва йирик (доналарининг ўлчами 5 мм дан юқори) хилларга бўлинади. Майда тўлдирувчиларга доналарининг ўлчамлари 5 мм гача бўлган қумлар киради. Бетон учун ишлатиладиган қумларга қуйидагича техник талаблар қўйилади: -йириклик модули Мй=1,0-3,5 -лой ва чанг миқдори 3% дан ошмаслиги керак. Доналари ўлчами 5 мм дан катта бўлгани йирик тўлдирув- чиларга киради. Уларга шағал, тош ва чақилган тошлар киради. Йиғма темирбетон ишлаб чиқариш учун ўлчамлари 5-70 мм гача бўлган йирик тўлдирувчилар ишлатилади. Йирик тўлдирувчиларга қуйидагича техник талаблар қўйилади: -лой ва чанг миқдори 1% дан ошмаслиги керак; -нинасимон ва япалок доналар миқдори 35% дан ортиқ бўлмас- лиги керак; -мустаҳкамлиги тайёрланаётган бетон мустаҳкамлигидан камида 2 марта юқори бўлиши керак; -етарли даражада сувга ва совуққа чидамли булиши керак; -таркибида органик қўшимчалар галогенли гуруҳга кирувчи цементлар тузлари ва пирит каби сульфатли бирикмалар бўлмаслиги керак. Бетон учун ишлатилаётган (анорганик) тўлдирувчилардан ташқари, органик тўлдирувчилар ҳам ишлатилади. Органик тўлдир-увчиларга ёғоч саноати чиқиндилари, турли хил ўсимликларнинг поялари, пластмасса ва резина бўлаклари киради. Бундан ташқари енгил бетонлар тайёрлаш учун табиий ва сунъий усулда олинган ғовакли тўлдирувчилар ишлатилади. Ғовакли тўлдирувиларнинг уйма зичлиги майдаси учун 1200 кг/м3 дан ва йириги учун 1400 кг/м3 дан ошмаслиги керак. Ғовакли тўлдирувчиларга табиий ҳосил бўлган ғовакли тоғ жинслари (пемза, туф, чиғанок, оҳактош ва бошқалар), саноат чиқиндилари (ғовакли ташқоллар, кул-ташқол аралашмалари ва бошқалар) ҳамда махсус ишлаб олинган ғовакли тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит, вермикулит, перлит ва х.к.) киради. Ғовакли тўлдирувчилар уйма зичлигига ва мустаҳкамлигига кўра турли хил маркаларга бўлинади. Download 19.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling