АУ
ДИТ
1193
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ
АХС 800
(а) Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мақсади;
(б) Назарда тутилаётган фойдаланувчилар; ва
(в) Тадбиркорлик
субъекти
раҳбарияти
молиявий
ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган
асоси
мазкур вазиятда мақбул ёки мақбул эмаслигини аниқлаш
учун кўрган чоралар.
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган
масалалар
9.
АХС 200 аудитор Аудитнинг Халқаро Стандартларининг аудит
учун ўринли бўлган барча талабларини
бажаришини талаб
қилади.
4
Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудитини
режалаштириш ва ўтказишда аудитор АХСни қўллаш
келишув
шартларида махсус кўриб чиқишни талаб этиши ёки талаб
этмаслигини аниқлаши лозим. (А9-А12 бандларига қаранг)
10. АХС 315 аудитор тадбиркорлик субъекти танлаган ва қўллаётган
ҳисоб сиёсати ҳақида тасаввур ҳосил қилишини талаб этади.
5
Шартнома қоидаларига мувофиқ тайёрланган молиявий
ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда аудитор тадбиркорлик субъекти
раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қабул
қилган шартноманинг ҳар қандай аҳамиятли талқинлари ҳақида
тасаввур ҳосил қилиши лозим. Талқин, агар бошқа
асосли
талқиннинг қабул қилиниши молиявий ҳисоботларда тақдим
этилган маълумотларда муҳим фарқлар пайдо бўлишига олиб
келиши мумкин бўлса, аҳамиятли деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: