Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   295
Компания
6
 раҳбариятининг рўйхат учун жавобгарлиги 
Компания раҳбарияти рўйхатни [тартибга солувчи орган томонидан 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш бўйича белгиланган қоидалар қайд 
қилиниши керак] асосида тайёрлаш, шунингдек Компания раҳбарияти 
фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб 
кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб 
ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. 
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур рўйхат бўйича ўзимиз ўтказган аудит 
асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро 
Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий 
талабларни бажариш, шунингдек аудитни рўйхатда муҳим бузиб 
кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни 
таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини 
юклайди.
Аудит рўйхатда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган 
маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-
таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар 
аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли 
рўйхатда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар 
рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, 
тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги 
тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос келадиган 
аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор 
тадбиркорлик субъекти рўйхатни тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички 
назорат тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб 
сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларларнинг асослилигини баҳолашни, 
шунингдек рўйхатнинг умумий тақдим этилишини баҳолашни ҳам ўз 
ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримиз 
(хулосамиз)ни билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича 
тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз. 
 
6
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама 


1238
АУ
ДИТ
АХС 810 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling