Аудитни режалаштиришга доир халқаро стандартлар
- «Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш» номли
Download 423.81 Kb. Pdf ko'rish
|
05 AXS Muhimlik va risk
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аниқланган бузиб кўрсатишларни жамлаш
450 - «Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш» номли
АХСнинг «Илова ва бошқа тушунтириш материаллари» бўлими. Бузиб кўрсатишларни аниқлаш (А1 параграф). Молиявий ҳисоботдаги бузиб кўрсатишлар қуйидагилар оқибатида келиб чиқиши мумкин: жами суммалар ёки ҳисобот йўқлиги; айрим фактларнинг тушириб қолдирилиши ёки оқибатида ёки нотўғри талқин қилиниши оқибатида вужудга келадиган ҳисоблашдаги хатолар; аудитор ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисобланган жами суммага нисбатан раҳбарият қарорлари, ёки аудитор мақбул эмас деб ҳисобланган нотўғри ҳисоб сиёсатининг раҳбарият томонидан танланиши ва қўлланилиши. Аниқланган бузиб кўрсатишларни жамлаш (А2, А3 параграфлар). Аудитор томонидан бузиб кўрсатишлар ундан паст бўлганида, эҳтимол, сезиларли даражада кичик бўладиган ва тўпланиб борадиган сумма аниқланади. Чунки аудитор учун бундай суммаларнинг жамғарилиши молиявий ҳисоботга таъсир кўрсатиши яққол. Таъкидлаш жоизки, «Яққол кичик бузиб кўрсатишлар» сўз бирикмаси «жиддий бўлмаган бузиб кўрсатишлар» сўз бирикмасининг синоними эмас. Аудит жараёнида тўпланган бузиб кўрсатишлар таъсирини баҳолаш, шунингдек, бу ҳақда раҳбариятга билдириш учун бузиб кўрсатишларни қуйидаги турларга бўлиш мақсадга мувофиқ: 1) ҳақиқий бузиб кўрсатишлар – бу улар тўғрисида шубҳа йўқ бузиб кўрсатишлар; 2) мунозарали бузиб кўрсатишлар – бу аудитор номақбул деб ҳисоблаган молиявий ҳисоботни баҳолашда, ёки аудитор мос келмайди деб ҳисоблаган ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан мақбул деб ҳисобланганда вужудга келадиган фарқлар; 3) тахмин қилинаётган бузиб кўрсатишлар танлаб текшириш амалга оширилган бош тўплам(бирламчи манба)да аудиторлик танлашда йўл қўйилган ноаниқликларнинг юзага келиши тўғрисидаги тахминларни ўз ичига оладиган, аудитордан юқори даражада баҳолашни талаб этадиган бузиб кўрсатишлар тоифаси. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling