Аудитни режалаштиришга доир халқаро стандартлар


Аудит жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни кўриб


Download 423.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana06.05.2023
Hajmi423.81 Kb.
#1433363
1   2   3   4
Bog'liq
05 AXS Muhimlik va risk

Аудит жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни кўриб
чиқиш (А4–А5параграфлар). Агар аудит жараёнида жамланган бузиб
кўрсатишлар тўплами 320 -«Аудитни режалаштириш ва амалга
оширишда муҳимлик» номли АХСга мувофиқ аниқланган муҳимлик
даражасига яқинлашаётган бўлса, риск даражаси мақбул риск
даражасига қараганда пастроқ бўлиши мумкин. Бу аниқланмай
қолган бузиб кўрсатишлар ҳисобига юзага келиши мумкин.
Аниқланмай қолган бузиб кўрсатишлар аудит жараёнида жамланган
бузиб кўрсатишлар тўплами билан биргаликда қабул қилинганида,
эҳтимол, танлаш рисклари натижасида ҳам, танлаш услубларини
қўллаш билан боғлиқ бўлмаган рисклар натижасида ҳам вужудга
келиши мумкин.


Бузиб кўрсатишлар тўғрисида раҳбариятга билдириш ва бузиб
кўрсатишларни тузатиш (А7-А10параграфлар).
Бошқарув
тизимининг
тегишли
даражасидаги
раҳбариятни
молиявий ҳисоботдаги бузиб кўрсатишлар тўғрисида ўз вақтида хабардор
қилиш аудиторнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Чунки бу раҳбариятга
кўрсатилган объект бузиб кўрсатилганлигини баҳолаш, агар бундай
бўлмаса аудиторга билдириш, ҳамда зарур ҳолларда тегишли чоралар
кўриш имконини беради. Раҳбариятнинг тегишли даражаси бу муайян
бузиб кўрсатишларни баҳолаш ва зарур ишларни амалга ошириш учун
ваколатларга эга ва жавобгарликни зиммасига оладиган даражаси.


Тузатилмаган бузиб кўрсатишларнинг таъсирини
баҳолаш (11-23 параграфлар)
Аудитор томонидан АХС 320га мувофиқ муҳимлик
даражасини
белгилаш
аксарият
ҳолларда
тадбиркорлик
субъектининг
ҳисоблаб
тахминий
баҳоланган
молиявий
натижаларига асосланиши мумкин, чунки ҳақиқий молиявий
натижалар ҳали маълум бўлмаслиги мумкин. Бинобарин,
тузатилмаган бузиб кўрсатишлар таъсирини баҳолашдан олдин
аудиторга
АХС
320га
мувофиқ
белгиланган
муҳимлик
даражасинир ҳақиқий молиявий натижалар асосида қайта кўриш
талаб этилиши мумкин.


Давлат
сектори
ташкилотларига
хос
бўлган
жиҳатлар.
Давлат сектори ташкилотида аудит ўтказилган ҳолда
бузиб
кўрсатиш
муҳим
ёки
муҳим
эмаслигини
баҳолашга
аудиторнинг
қонунчилик,
меъёрий
ҳужжатлар ёки бошқа бирон-бир масалалар, шу
жумладан, масалан, фирибгарлик тўғрисида хабар
қилиш мажбуриятлари ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.


Бошқарувга юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви.
Агар тузатилмаган бузиб кўрсатишлар тўғрисида тадбиркорлик
субъекти раҳбарияти аъзоси(аъзолари) хабардор қилинган ва у (улар)
бошқарув юклатилган шахс(шахслар) ҳам ҳисобланса, мазкур бузиб
кўрсатишлар тўғрисида айни шу шахс(шахслар) кўрсатилган сифатда
яна бир марта хабардор қилиниши шарт эмас. Шунга қарамай, аудитор
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аъзоси(аъзолари)га ахборот тақдим
этар(
тадбиркорлик
субъекти
раҳбарияти
таркибига
кирувчи
шахсларга ахборот берар) экан, у, акс ҳолда ўзи бошқарув юклатилган
шахслар сифатида хабардор қилиши мукин бўлган шахсларга ҳам
ахборот беради(аудитор уларни бошқарув юклатилган шахслар
сифатида хабардор қилиши шарт).



Download 423.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling