Аудитнинг норматив-хукукий асослари Название презентации
Download 15.81 Kb.
|
1 2
Bog'liqАУДИТ
Аудитнинг норматив-хукукий асослариНазвание презентацииПодзаголовокМавзу: Аудитнинг норматив-хукукий асослари Режа: 1. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хужжатлар 2. Аудиторлик фаолиятини ташкил этишнинг хукукий асослари 3. Аудит стандартлари хакида тушунча, уларнинг ахамияти ва турлари тавсифи 4. Аудиторлик касбига куйиладиган малакавий талаблар 5. Аудитор малака сертификатини бериш, амал килиш муддатини узайтириш, кайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Банкларни ва бошқа кредит ташкилотларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланади.Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти тушунилади. Аудиторлик хизматлари аудиторлик текширувларини ва ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматларни ўз ичига олади. Аудиторлик фаолиятининг асосий принциплари Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, эркинлик, профессионал малакалилик ва махфийлик принциплари асосида амалга оширилади. Аудиторлик фаолияти стандартлари Аудиторлик фаолияти стандартлари аудиторлик текширувини ўтказиш, профессионал хизматлар кўрсатиш ва аудиторлар ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгилайди. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин. Аудитор меҳнат шартномаси бўйича ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича фақат битта аудиторлик ташкилоти билан ишлаши мумкин. Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади. Аудиторнинг ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир. Download 15.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling