Аудитнинг норматив-хукукий асослари Название презентации


Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари


Download 15.81 Kb.
bet2/2
Sana31.01.2024
Hajmi15.81 Kb.
#1819646
1   2
Bog'liq
АУДИТ

Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжатларида қайд этилган тартибда тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Аудитор — аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.

Аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан татбиқ этилади.

Аудитор ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудиторнинг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшилади.

Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.

Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.

Аудиторлик ташкилотлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан тузилиши мумкин эмас.

Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги профессионал хизматларини кўрсатишлари мумкин:

  • бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш;
  • молиявий ҳисоботни тузиш;
  • миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;
  • бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менеджмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консалтинг хизмати;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш.
  • хўжалик юритувчи субъект тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) вазифаларини амалга ошириш.

Аудиторлик ҳисоботи


Аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат. Аудитор ҳисоботида аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар мавжуд бўлиши керак.
Аудиторлик фаолияти -(профессионал хизматлар бундан мустасно) махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади.
Аудиторлик ташкилотларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия махсус ваколатли давлат органи томонидан берилади. Бу орган:
Аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларини, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига аудиторлик ташкилоти томонидан риоя этилишини назорат қилади ҳамда уч йилда кўпи билан бир марта мазкур масалалар юзасидан текширув ўтказади. Микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирувчи аудиторлик ташкилотларида текширув режали тартибда фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан тўрт йилда кўпи билан бир марта ўтказилади.
Аудитор малака сертификатини олиш учун даъвогарларга малака талабларини белгилайди;
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудитор малака сертификати олиш учун ўқув дастурларини ва малака имтиҳонларини топшириш тартибини тасдиқлайди;
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси иштирокида аудитор малака сертификатини олиш ҳуқуқига доир малака имтиҳонини ўтказади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияни қайта расмийлаштиради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини тугатиш ҳамда лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади, шунингдек лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

Аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, бекор қилади, унинг амал қилишини узайтиради ва тугатади;

Аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, бекор қилади, унинг амал қилишини узайтиради ва тугатади;

Малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрининг ҳамда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларни ҳисобини юритади.

Аудиторлик ташкилотларига аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ


Download 15.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling