Аудиторлик фаолияти тўҒрисида
-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви
Download 44.31 Kb.
|
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
35-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви
Қуйидаги ташкилотлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим: акциядорлик жамиятлари; банклар ва бошқа кредит ташкилотлари; суғурта ташкилотлари; инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари; манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар; устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари; фонд ва товар биржалари; ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқ бўлса. Қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотларининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ташкилотларнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишига йўл қўйилади: штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжудлиги; аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш натижаларига кўра, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари мавжуд эмаслиги. Банкларнинг аудиторлик текшируви штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текшируви буюртмачилари сифатида иш юритади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин ўн беш кун ичида, бироқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай, солиқ органларига аудиторлик хулосасининг кўчирма нусхасини тақдим этади. Мажбурий аудиторлик текширувини қонунга мувофиқ ўтказишдан бўйин товлаш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади. Йиллик молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнигача ўтказмаслик ва аудиторлик хулосасининг йўқлиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади. Солиқ органлари томонидан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаслик хўжалик юритувчи субъектдан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги суммада жарима ундиришга сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъект жаримани ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги масала иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. Жаримани тўлаш хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан озод қилмайди. Download 44.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling