Аудиторлик фаолияти тўҒрисида


-модда. Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари


Download 44.31 Kb.
bet15/25
Sana14.04.2023
Hajmi44.31 Kb.
#1357084
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

33-модда. Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари
Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги турдош хизматларни кўрсатиши мумкин:
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш;
юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш;
молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу жумладан бизнес-режалар тайёрлаш, иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид маслаҳат бериш;
бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар, конференциялар ўтказиш;
бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш, молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти стандартларида назарда тутилган бошқа турдош хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин.
6-боб. Аудиторлик текширувларини ўтказиш
34-модда. Аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар
Аудиторлик ташкилотларига қуйидагиларга нисбатан аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади:
мазкур аудиторлик ташкилотининг кредиторлари, суғурталовчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар ўзининг муассислари, иштирокчилари, акциядорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
муассиси, иштирокчиси, акциядори ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахси, аудит қўмитаси аъзоси бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
аудиторлик текшируви билан қамраб олинадиган даврда мазкур хўжалик юритувчи субъектга ушбу Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган турдош хизматларни кўрсатганларга;
ходимлари муассиснинг, иштирокчининг яқин қариндошлари ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахснинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект аудит қўмитаси аъзосининг яқин қариндошлари бўлган;
аудиторлик ташкилотининг ёки аудиторнинг манфаатдорлиги молиявий ҳисобот ва у билан боғлиқ молиявий ахборот тўғрисида фикр билдиришга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда.
Аудиторлик ташкилоти кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказишга ҳақли эмас.

Download 44.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling