Аудиторлик фаолияти тўҒрисида
-боб. Аудиторлик ташкилоти. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Download 44.31 Kb.
|
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
4-боб. Аудиторлик ташкилоти. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
27-модда. Аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санадан эътиборан аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир. Аудиторлик ташкилоти вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас. Аудиторлик ташкилотларига тадбиркорлик фаолиятининг ушбу Қонун 32 ва 33-моддаларида назарда тутилган турларидан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланадиган бошқа шахслар аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин эмас. Аудиторлик ташкилоти, башарти қуйидаги мажбурий шартларга риоя этса, қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, бундан акциядорлик жамияти мустасно, ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин: аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи бўлган аудиторларнинг энг кам сони штатдаги камида тўрт нафар аудитордан иборат бўлади; аудиторлик ташкилотининг устав фонди (устав капитали) аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланадиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилади; устав фондидаги (устав капиталидаги) аудиторларга (аудиторга) тегишли бўлган улуш камида эллик бир фоизни ташкил этиши керак (бундан аудиторлик ташкилоти — чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шўъба хўжалик жамияти ташкил этилган ҳоллар мустасно); аудиторлик ташкилотига фақат ўзи учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак. Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас. Ушбу модданинг олтинчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кун муддатда ваколатли давлат органини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан уч ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд аудиторлик фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Ушбу модданинг олтинчи қисми талабларига номувофиқлик бартараф этилгунига қадар аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлари ўтказиш тақиқланади. Аудиторлик ташкилотининг филиали ташкил этилганда филиал раҳбари аудитор бўлиши керак. Аудиторлик ташкилотининг фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмаси бўлиши ва бу ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгиларни ўз ичига олмаслиги керак. Ўзи ҳақидаги маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан эътиборан уч ой давомида у тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилмаган тижорат ташкилоти ўз номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас. Аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган тақдирда, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ва фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Download 44.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling