Аудиторлик фаолияти тўҒрисида
-модда. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш
Download 44.31 Kb.
|
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-модда. Сертификатни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш
24-модда. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: талабгорнинг ушбу Қонун 21-моддасида белгиланган малака талабларига мувофиқ эмаслиги; ушбу Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги. Малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш рад этилган талабгор камчиликлар бартараф этилганидан кейин ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли. Камчиликлар ўн беш иш куни ичида бартараф этилганда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди. 25-модда. Сертификатни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш Сертификат ваколатли давлат органи томонидан малака комиссиясининг баённомалари олинганидан кейин ўн кунлик муддатда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик кучга эга бўлади. Аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан эътиборан бир ойлик муддатда ваколатли давлат органига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. Сертификатни қайта расмийлаштириш аудитор қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхасини ва тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган кундан эътиборан беш иш куни ичида амалга оширилади. Қайта расмийлаштириш чоғида аввал берилган рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган сертификатнинг янги бланкаси берилади. Илгари берилган сертификат бланкаси йўқ қилинади. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига аудиторнинг сертификатнинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризасига асосан унинг дубликати берилади. Сертификат йўқолганлиги тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Сертификатнинг дубликати айнан ўша рақамда ва илгари белгиланган амал қилиш муддатига, сертификатнинг янги бланкасида «Дубликат» деган ёзув албатта киритилган ҳолда берилади. Яроқсиз ҳолга келган сертификат ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим. Сертификатни қайта расмийлаштириш ёки унинг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Download 44.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling