Аудиторлик фаолияти тўҒрисида


-модда. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш


Download 44.31 Kb.
bet10/25
Sana14.04.2023
Hajmi44.31 Kb.
#1357084
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

26-модда. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш
Сертификатнинг амал қилиши унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Сертификатнинг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аудиторнинг сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги аризаси;
уч йил давомида аудиторлик фаолиятида иштирок этмаганлик;
сертификат расмийлаштирилган санадан эътиборан олти ой давомида аудиторнинг сертификатни олиш учун келмаганлиги;
ваколатли давлат органининг сертификат бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги факти аниқланганлиги;
сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги;
суднинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутувчи қонуний кучга кирган ҳукми;
суднинг сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги қарори;
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ушбу Қонун талабларини мунтазам равишда (икки мартадан кўп) ёки бир марта қўпол тарзда бузганлик.
Қуйидагилар ушбу Қонун талабларини бир марта қўпол тарзда бузиш деб эътироф этилади:
аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган чекловларни бузганлик;
била туриб сохта аудиторлик хулосасини тузганлик;
аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилганлик, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида аниқланган, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек молиявий ҳисобот тузиш бўйича белгиланган талабларнинг хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилиши фактларининг аудитор томонидан яширилганлиги;
сертификатни бошқа шахсга унинг аудиторлик фаолиятида ўз номидан иштирок этиши учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиши мақсадида берганлик факти аниқланганлиги;
аудиторнинг назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқларига кўра ҳар хил текширувларни ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва мазкур органлар ўртасида шартнома тузилмаган ҳолда мутахассис сифатида иштирок этганлиги;
аудитор бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ аудиторлик ташкилотининг ходими ёки муассиси (иштирокчиси) эканлиги факти аниқланганлиги;
аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтмаганлиги.
Ушбу модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича ўз сертификатининг амал қилиши тугатилган аудитор сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил давомида сертификат олиш ҳақидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқаришга сабаб бўлган қоидабузарликларга йўл қўйган аудиторлик ташкилоти раҳбари ва аудитор сертификатларининг амал қилиши аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган санадан эътиборан тугатилади.
Ваколатли давлат органининг сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор аудиторга ёки ушбу аудитор ишлаётган аудиторлик ташкилотига беш кунлик муддатда юборилади.
Сертификатнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор аудитор томонидан олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида сертификат ваколатли давлат органига йўқ қилиш учун қайтарилиши лозим.

Download 44.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling