Аудиторлик фаолияти тўҒрисида


-модда. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари


Download 44.31 Kb.
bet8/25
Sana14.04.2023
Hajmi44.31 Kb.
#1357084
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

23-модда. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
Ваколатли давлат органи сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ҳақида ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Талабгорнинг малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризасини кўриб чиқиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда амалга оширилади. Талабгорларга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат беришни ёки сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш мазкур Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Малака имтиҳонини топширишига рухсат берилган, шунингдек халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Малака имтиҳони топширишига рухсат берилган талабгорлар малака имтиҳони ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорларга ваколатли давлат органининг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши натижалари тўғрисида хабарномалар юборилади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганда ариза тақдим этилган санадан то сертификатнинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача бўлган вақт даври аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажига қўшилади.
Аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажини аниқлаш чоғида аудитор лавозимига тайинлашлар оралиғидаги бир ойдан кўп бўлмаган вақт даври узилиш деб қаралмайди.
Агар талабгор малака имтиҳонини топширишга икки марта келмаган бўлса, тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади. Бунда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.

Download 44.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling