Аудиторлик фаолияти тўҒрисида


-модда. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари


Download 44.31 Kb.
bet5/25
Sana14.04.2023
Hajmi44.31 Kb.
#1357084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

15-модда. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари
Аудиторларни бирлаштирадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларидир.
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аудиторларнинг касбий даражасини ривожлантиришга ва сақлаб туришга, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишга даъват этилгандир.
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари:
малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест саволларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари томонидан Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Халқаро одоб-ахлоқ стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинган Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига (бундан буён матнда Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодекси деб юритилади) риоя этилишининг тизимли мониторинги ташкил этилишини таъминлайди;
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
рэнкинг ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди;
рэнкинг ўтказилишини ташкил этади ва ҳар йили 1 майга қадар унинг натижаларини ўз расмий веб-сайтларида эълон қилади;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аъзоларининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради;
зарурат бўлганда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича халқаро ташкилотларнинг ишида иштирок этади;
ҳар йили 10 январга қадар аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига тақдим этади.
16-модда. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги
Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятига аралашишга ва аудиторлик ташкилотига, шунингдек унинг ходимларига қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Аудитор ва унинг ёрдамчиси, аудиторнинг малака сертификати
17-модда. Аудитор. Аудиторнинг ёрдамчиси
Аудитор ўзи билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида бир вақтнинг ўзида фақат битта аудиторлик ташкилоти таркибида ишлаши мумкин.
Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги муносабати билан Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган аудиторлик ташкилотини илгари бошқарган аудитор аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган санадан эътиборан уч йил ичида бошқа аудиторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Аудиторнинг малака сертификатига эга бўлмаган, аудиторлик ташкилотида ишловчи ҳамда аудиторнинг топшириғига кўра аудиторлик хулосасига ва аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатга имзо қўйиш ҳуқуқисиз аудиторлик текширувида иштирок этадиган жисмоний шахс аудиторнинг ёрдамчисидир.
Аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан унинг аудиторлик текширувида иштирок этиши чоғида ўзи олган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти татбиқ этилади.

Download 44.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling