Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари


Download 33.88 Kb.
bet1/2
Sana03.12.2023
Hajmi33.88 Kb.
#1799198
  1   2
Bog'liq
02 - дарс. Аудиторлик фаолиятининг мохияти, максад ва вазифалари


Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари.

Ҳар қандай тушунча, айниқса илмий атама ўзининг моҳиятини ифодаловчи таърифига эга бўлиши лозим.


Аудиторлик фаолиятининг таърифи ўзининг тарихий тараққиёт йўлида турли манбаларда турлича баён қилинган. Масалан, профессор М. М. Тўлахўжаеванинг «Ўзбекистон Республикасида Молиявий назорат тизими» номли китобида аудитга қуйидагича таъриф берилган:
«аудит – бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни ушбу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлик даражаси тўғриси-да хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилишидир».
«Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «аудитинг» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «ешитувчи» деган маъноларни билдиради. Биринчи мустақил аудиторлар ХИХ асрда, эвропадаги йирик акционерлик компанияларида вужудга келган.
Аудитнинг тарихий ватани деб Англия ҳисобланади. 1844 йил компаниялар тўғрисида бир қатор қонунлар чиқиб, уларда акционер компаниялари бир йилда бир маротаба махсус мутахассисларни таклиф қилиб бухгалтерия счетларини текшириб ва акционерлар олдида ҳисоботи эшитилиши лозим эди.
Моливий назорат ва унинг турлари




Назоратнинг қўлланиш доираси

Юридит шахсга нисбатан назорат шакли

Назорат субъектлари

Назоратни олиб борувчи
шахс ёки орган

1

Бошкарувдаги назорат (кейинчалик)
Х1Х асрларга кадар

Ташки

Далат назорати
(кейинчалик)

Давлат бошкарувидаги мутахасис ходимлар

2

Молиявий назорат
(Дастлабки, жорий ва кейинчалик)

Ички

Тафтиш ва назорат гурухлари

Бухгалтер –иктисодчи мутахасислар

Ички аудит булими

Малака сертификатига эга аудиторлар

Ташки

Давлат назорати

Ўз.Р. хисоб палатаси,
Ўз.Р. Молия вазирлиги,
Ўз.Р. Солик кумитаси,
Ўз.Р. Божхона кумитаси,
Ўз.Р. Прокуратураси ва бошка юридик ташкилотлар мутахасислари

Банк ва иржалар назоарти

мутахасислар

Молиявий юридик экспертиза

мутахасислар

Ташки аудит

Малака сертификатига эга аудиторлар

Иқтисодиётда содир бўладиган иқтисодий инқирозлари бухгалтер аудиторлар хизматига бўлган талабни янада кучайтирди. Бу даврларда аудиторлик текшируви сифатига талаблар мураккаблаштирилди ҳамда мажбурий тус олди. Булар ҳаммаси ушбу хизматга бозор талабини оширди. Ҳамма давлатларда иқтисодий ва молиявий ахборотларга зарур талаблар белгиланиб, улар аудитор хулосаси билан бирга албатта чоп этилиши белгиланди. Аудит алдамчиликка қарши катта қурол бўлиб хизмат қила бошлади.


Англияда аудиторлар деб молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини назорат қилиш билан шуғулланувчи барча мутахассислар, шу жумладан давлат ташкилотида ишлаётган мутахассислар ҳам ҳисобланади. Францияда мустақил молиявий назорат билан шуғулланувчи икки профессионал ташкилот бухгалтер экспертлар уларнинг ваколатига бевосита бухгалтерия ҳисобини, ҳисобот тузиш ушбу доирада консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда молиявий ҳисобот ишончлилигини назорат қилувчи счетлар бўйича комиссарлар мавжуд. АҚШда молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини текширадиган дипломли жамоат бухгалтерлари мавжуд.
Ривожланган барча давлатларда бухгалтер аудитор мутахассислигини эгаллашга ҳоҳиш билдирганлар узоқ йиллар давомида ўқиши амалиёт билан шуғулланиши ва кўплаб имтиҳонларни топширишлари лозим.

Аудитнинг вужудга келиш



1

Бошкарув назоратининг ташкил этилиши

Хитойда эрамиздан 700 йил аввал давлат ходими ( ценз) територияларда назорат олиб борган


Рим империясида эрамиздан 200 йил аввал давлат ходими ( квестор) територияларда назоарт олиб борган

2

Аудит атамасининг ишлатилиши

1324 йил Англия кироли «Едуард 11» 3 та аудиторни ( «Аудит» лугатий мазмуни –у эшитади) тайинлаган. Чунки вилоят территория бошликлари молиявий ишлар буйича хисобот беришни билмаган.


1689 йил Россияда Петр 1 подшох армиядаги мулкий мунозараларни текшириш учун белгилади

3

Давлат микёсида
мажбурий аудитнинг киритилиши
(конун билан белгиланиши)




Download 33.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling