Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари
Download 33.88 Kb.
|
02 - дарс. Аудиторлик фаолиятининг мохияти, максад ва вазифалари
Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Ҳар қандай тушунча, айниқса илмий атама ўзининг моҳиятини ифодаловчи таърифига эга бўлиши лозим. Аудиторлик фаолиятининг таърифи ўзининг тарихий тараққиёт йўлида турли манбаларда турлича баён қилинган. Масалан, профессор М. М. Тўлахўжаеванинг «Ўзбекистон Республикасида Молиявий назорат тизими» номли китобида аудитга қуйидагича таъриф берилган: «аудит – бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни ушбу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлик даражаси тўғриси-да хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилишидир». «Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «аудитинг» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «ешитувчи» деган маъноларни билдиради. Биринчи мустақил аудиторлар ХИХ асрда, эвропадаги йирик акционерлик компанияларида вужудга келган. Аудитнинг тарихий ватани деб Англия ҳисобланади. 1844 йил компаниялар тўғрисида бир қатор қонунлар чиқиб, уларда акционер компаниялари бир йилда бир маротаба махсус мутахассисларни таклиф қилиб бухгалтерия счетларини текшириб ва акционерлар олдида ҳисоботи эшитилиши лозим эди. Моливий назорат ва унинг турлари
Иқтисодиётда содир бўладиган иқтисодий инқирозлари бухгалтер аудиторлар хизматига бўлган талабни янада кучайтирди. Бу даврларда аудиторлик текшируви сифатига талаблар мураккаблаштирилди ҳамда мажбурий тус олди. Булар ҳаммаси ушбу хизматга бозор талабини оширди. Ҳамма давлатларда иқтисодий ва молиявий ахборотларга зарур талаблар белгиланиб, улар аудитор хулосаси билан бирга албатта чоп этилиши белгиланди. Аудит алдамчиликка қарши катта қурол бўлиб хизмат қила бошлади. Англияда аудиторлар деб молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини назорат қилиш билан шуғулланувчи барча мутахассислар, шу жумладан давлат ташкилотида ишлаётган мутахассислар ҳам ҳисобланади. Францияда мустақил молиявий назорат билан шуғулланувчи икки профессионал ташкилот бухгалтер экспертлар уларнинг ваколатига бевосита бухгалтерия ҳисобини, ҳисобот тузиш ушбу доирада консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда молиявий ҳисобот ишончлилигини назорат қилувчи счетлар бўйича комиссарлар мавжуд. АҚШда молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини текширадиган дипломли жамоат бухгалтерлари мавжуд. Ривожланган барча давлатларда бухгалтер аудитор мутахассислигини эгаллашга ҳоҳиш билдирганлар узоқ йиллар давомида ўқиши амалиёт билан шуғулланиши ва кўплаб имтиҳонларни топширишлари лозим. Аудитнинг вужудга келиш
Download 33.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling