Аудиторлик текширувини режалаштириш мавзусида тақдимот


Download 1.2 Mb.
bet2/9
Sana20.10.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1713671
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-mavzu АУДИТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ исроил ака

Аудитни режалаштириш
  • мақсади
    • Халқаро аудиторлик амалиётида аудитни режалаштириш №300-«Режалаштириш» номли халқаро стандартига мувофиқ амалга оширилади. Халқаро амалиётда аудитни режалаштириш жараёнида асосан аудиторлик риски ва муҳимлик даражасини аниқлаш ва қўллаш жараёнига асосий эътибор қаратилади. Жумладан, К.М.Жонстон, А.А.Грамлинг ва Л.Е.Риттенбергларнинг “Аудит” номли асарида аудитни режалаштириш жараёни бўйича қуйидагиларни амалга оширишга асосий эътибор қаратилган.
    • Ўзбекистон аудиторлик амалиётида аудитни режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти томонидан қўлланиладиган меъёрлар №3 «Аудитни режалаштириш» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) билан белгиланади. Юқорида таъкидланганидек, аудит режасини пухта тузмасдан сифатли аудиторлик текшируви ўтказиш мумкин эмас. Шу боисдан ушбу стандартга батафсилрок тўхталиб ўтамиз. Амалда, аудитни режалаштириш жараёни аудиторлик ташкилоти билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома тузилгунга қадар бошланади. Бу ҳолат кўп ҳолларда, агар мижоз билан шартнома тузилмаса, аудитни режалаштириш билан боғлиқ харажатлар қайси манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги саволни юзага келтиради. Кейинчалик шартнома тузилган ҳолда аудитни дастлабки режалаштиришга доир ишлар қиймати ўтказиладиган аудиторлик хизматининг умумий қийматига қўшилади, акс ҳолда у аудиторлик ташкилотининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши лозим. Режалаштириш аудиторлик текширувини бошлангич босқичи бўлиб, аудиторлар режа тузулгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари лозим. Стандартга мувофиқ аудитни режалаштириш қуйидаги босқичларга бўлинади:
    • а) аудитни дастлабки режалаштириш;
    • б) аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш;
    • в) аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш.
    • Уйғун
    • лик
    • Узлуксиз
    • лик
    • Мақбул
    • лик
    • Аудитор учун дастлабки режалаштириш жараёнида қуйидагилар хўжалик юритувчи субъект тўғрисида ахборот олиш манбалари бўлиб ҳисобланади:
    • - Хўжалик юритувчи субъект устави;
    • - Хўжалик юритувчи субъектни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
    • - Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини ва унга ўзгартиришлар киритишни тартибга солувчи ҳужжатлар;
    • - Хўжалик юритувчи субъектни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
    • - Кузатув ва (ёки) ижроия органлари акциядорлар йиғилишларининг ёхуд хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа шу сингари бошқарув органлари мажлислари баённомалари;
    • - Бухгалтерия ҳисоботлари;
    • - Статистика ҳисоботлари;
    • - Хўжалик юритувчи субъектнинг шартномалари ва битимлари;
    • - Аудитор маслаҳатчиларининг ички ҳисоботлари;
    • - Корхонанинг филиаллари ва шуъба жамиятлари рўйхати;
    • - Хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилишларини тартибга соладиган ҳужжатлар, унинг филиаллари ва шуъба жамиятлари рўйхати”;
    • - Аудиторлик ташкилоти мутахассислари малака даражаси бўйича маълумотлар (Аудиторлик текшируви буюртмачиси фаолият соҳасини тушунадиган мутахассислар етарлилигини баҳолаш ва эксперт хизматига бўлган эҳтиёжни аниқлаш мақсадида).
    • Фикримизча, аудитнинг умумий режасини аудиторлик текширувининг ҳар бир объекти учун алоҳида тузиш шарт эмас, деб ҳисоблаймиз, уни 300-сон ХАСга мувофиқ бутун корхона фаолияти бўйича ягона умумий шакл ва мазмунда бир марта тузиш етарли. Бизнингча, умумий режада ҳар бир аудиторлик текшируви объекти учун алоҳида бўлим очилиши ва умумий режанинг қолган устунларининг номлари тавсия этилган шаклдаги мазмунда тайёрланиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, ҳар бир корхона фаолиятининг комплекс аудити учун 10 дан ортиқ объект текширилиши лозим бўлса, аудитордан шунча миқдордаги умумий режа тузиш учун меҳнат, вақт ва қоғоз харажатларини амалга ошириш талаб қилинади, бироқ, агарда юқорида таъкидланганидек, бутун корхона фаолиятини текшириш учун ягона умумлашган шаклдаги умумий режа тайёрланса, улар учун корхона фаолиятини текширишда ортиқча жисмоний меҳнат камайиб, вақт ва қоғоз харажатларини тежашга эришилади.
    • Шунингдек, ҳозирги аудиторлик амалиётида режалаштиришнинг услубий муаммоларидан бири шундаки, 300-сон ХАСда умумий режа ва аудиторлик дастурининг намунавий шакли умуман келтирилмаган бўлса, амалдаги 3-сон АФМС ва аудитга оид илмий тадқиқот ишлари ҳамда ўқув адабиётларида эса умумий режа ва дастур(қўлланиладиган аудиторлик усул(амал)лари ва текшириладиган ва тузиладиган аудиторлик иш ҳужжатлари рўйхати ҳамда мазмуни келтирилмаган)нинг намунавий шакли жуда назарий(умумий) ҳамда мавҳум мазмунда келтирилганлиги сабабли, уларда келтирилган шакллардан фойдаланган ҳолда самарали аудит ўтказиш имкони мавжуд эмас. Бу эса, фикримизча, текширувни амалга оширувчилардан ўзларининг билим, малака ва кўникмаларига таянган ҳолда яъни, субъектив ёндашувлар асосида сифатсиз ёки самарасиз ўтказилишига сабаб бўлмоқда.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling