Аудиторлик текширувини режалаштириш мавзусида тақдимот


Download 1.2 Mb.
bet8/9
Sana20.10.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1713671
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-mavzu АУДИТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ исроил ака

Аудит босқичлари
  • Текшириш босқичи
  • - мижоз мулки ва маблағларининг мавжудлиги ва сақлаш ҳолатини ўрганиш;
  • - хўжалик юритувчи субъектда амалга оширилган муомалаларни бухгалтерия счётларида тўғри, тўлиқ ва ўз муддатида ҳисобга олинганлигини текшириш;
  • - хўжалик юритувчи субъектларда амалга оширилган муомалаларни тегишли ҳужжатларда белгиланган шакл ва тартибларга мувофиқ тўғри, тўлиқ ва ўз муддатида расмийлаштирилганлигини текшириш;
  • - амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлиги, ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини, ундаги мавжуд ҳисоб-китобларнинг арифметик ва грамматик жиҳатдан тўғрилиги, ҳужжатларнинг белгиланган шаклларга мос келишини аниқлаш;
  • - амалга оширилган хўжалик муомалаларини ҳақиқатда амалга оширилганлиги ёки амалдаги бирламчи ҳужжатлар маълумотларига мослигини ўрганиш;
  • - амалга оширилган муомалалар бўйича таҳлилий ҳисоб маълумотларини йиғма ҳисоб маълумотлари билан ўзаро солиштириш ҳамда аниқланган номувофиқликлар сабабларини ўрганиш;
  • - хўжалик юритувчи субъектда маблағлар ва моддий бойликларни сақлаш ва сарфлашнинг тўғрилиги, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари ишончлилиги, молиявий интизомга риоя қилинишини текшириш;
  • - хўжалик юритувчи субъект бизнес режа ёки сметасининг тўғри тузилганиги ҳамда уларни расмийлаштириш тартиб-қоидаларига амал қилинганлигини текшириш;
  • - хўжалик юритувчи субъект томонидан сарфланган харажатларнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалиги, харажатларнинг корхона мақсадларига мос келишини, сетлар, штатлар, контингентлар бўйича ва ишлаб чиқариш режаларини бажариш даражасини текшириш ва таҳлил қилиш;
  • - хўжалик юритувчи субъектси ички назорат тизими фаолиятини баҳолаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари таҳлилини ўтказиш, режалаштирилган иқтисодий ва назорат ишлари режасининг бажарилишинг амалдаги ҳолатини ўрганиш ва юқори бошқарув органлари томонидан берилган топшириқларнинг бажарилиш сифатини текшириш;
  • - корхона кредиторлик мажбуриятларининг шаклланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиниши жараёнининг тўғрилиги ва қонунийлигини текшириш;
  • - корхона дебиторлик мажбуриятлари шаклланиш ҳолати, унинг ўзгариш сабаблари ва камайтириш йўлаларини таҳлил қилиш;
  • - Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли Қарори талаблари асосида хўжалик юритувчи субъект фаолияти самарадорлигини баҳолаш (СМК ва СЙКни аниқлаш ва улар бажарилиши ҳисобини таҳлил қилиш);
  • - хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг узлуксизлигини баҳолаш;
  • - хўжалик юритувчи субъектларда амалга оширилган муомалалар бўйича ҳисоб маълумотларини молиявий ҳисоботларда тўғри ва ҳаққоний умумлаштирилганлигини ёки кўрсаткичларнинг ишончлилигини текшириш.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling