Паралел чизиқлар чизиш - Ушбу белги устига курсор келтирилиб, «сичқонча»нинг чап томони бир марта босилади
- кўрсатмасига S харфи ёзилиб, Entеr тугмаси босилади.
- Паралал чизиқлар орасидаги масофа берилади ва Entеr тугмаси босилади.
- Сўнгра бошланғич нуқта жойлаштирилади. Бунинг учун крандаги чизиладиган форматнинг керакли жойига бориб, «сичқонча» нинг чап тугмаси 1 марта босилади.
- Масофа берилиб, шу тартибда чизиқлар чизилаверилади
Тўғри чизиқ ва ёй чизиш - Ушбу белги устига курсор келтирилиб, «сичқонча»нинг чап томон тугмаси 1 марта босилади.
- Сўнгра бошланғич нуқта жойлаштирилади. Бунинг учун экранда чизиладиган форматнинг керакли жойига курсор келтирилиб, «сичқонча»нинг чап тугмаси 1 марта босилади.
- Чизиққа йўналиш берилади ва «сичқонча»нинг чап тугмаси 1марта босилади. Яна шу белги устига «сичқонча» келтирилиб, «сичқонча»нинг чап томон тугмаси 1 марта босилади.
- Экранга курсорни келтириб, «сичқонча»нинг ўнг тугмачаси босилади. Чиққан ёзувлардан «Arc» танланиб, радиус берилади
Кўпбурчак чизиш - Кўпбурчак белгиси устига курсор келтирилиб, «сичқонча» нинг чап томон тугмаси 1марта босилади.
- Кўпбурчак томонлари сони клавиатурадан рақамларни териш орқали киритилади ва Enter босилади.
- Сўнгра бошланғич нуқта жойлаштирилади. Бунинг учун экранда чизиладиган форматнинг керакли жойига курсор келтирилиб, «сичқонча»нинг чап тугмаси 1 марта босилади.
- Лотинча I ёзилиб, Enter босилади.
- Кўпбурчак радиуси клавиатурадан рақамларни териш орқали киритилади ва Enter тугмаси босилади.
Тўртбурчак чизиш - Шу белгини устига курсор келтирилиб, «сичқонча»нинг чап томон тугмаси 1 марта босилади.
- 2. Сўнгра чизиладиган форматга бошланғич нуқта жойлаштирилади. Бунинг учун экранда чизиладиган форматнинг керакли жойига курсор келтирилиб, «сичқонча»нинг чап тугмаси 1 марта босилади.
- 3. Тўртбурчак томонларига йўналиши берилади ва ўлчамлари клавиатурадан рақамларни териш орқали киритилади (масалан 20х30 ни киритмоқчи бўлсак, «@ 20,30» ёзилади) ва Enter тугмаси босилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |