Аутсорсинг шартлари асосида умумий овқатланиш хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома№


Download 44.25 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi44.25 Kb.
#1512404
  1   2   3   4
Bog'liq
Untitled





Аутсорсинг шартлари асосида умумий овқатланиш хизматларни кўрсатиш бўйича
ШАРТНОМА№


Самарқанд ш.
2023 й.
____________________________________________________________________ (кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади) Низоми асосида фаолият юритувчи университет ректори ____________________________________ бир томондан ва _______________________________ масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Аутсорсер деб аталади) Низоми асосида фаолият юритувчи раҳбари _________________________________________, иккинчи томондан кейинчалик Томонлар деб аталади. ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

  1. Шартнома предмети

  1. Аутсорсер Буюртмачининг буюртмаси бўйича ____________________________________ университетининг иловада келтирилган талабалар ошхоналарини жиҳозлайди ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатади, хизматлар учун тўловни Аутсорсер таомномада белгиланган нархлар асосида талабалардан ундиради. Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олмайди.

  2. Аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар хар куни умумий овқатланиш (ошхона) хизматларини Узбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган холда. Буюртмачи билан келишилган буюртмаларни бажариш жадвалига мувофиқтаъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда хизматлар деб аталади. ўз зиммасига олади.

  3. Хизмат кўрсатиш муддати:

Кўрсатиладиган хизматнинг бошланишидан.
Кўрсатиладиган хизматнинг якунигача.

  1. Томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари

  1. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;

  2. Ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ватаъмирлаш ишларини амалга ошириш;

  3. Хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан таомнома нархларига ўзгартириш киритиш;

  4. Кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;

  5. Буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;

  6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.

  1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:

  1. Ошхона-ва буфетларнинг жиҳозларидан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек. коммунал харажатл ар и н и қо п л а ш и;

  1. Ижарага олинган бино ва иншоотлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши. сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни таъмирлаши ва ушбу харажатларни томонларнинг ўзаро келишувлари асосида Буюртмачи фойдасидан чегириб қолиши;

  2. Аутсорсер Буюртмачининг талабалар ошхонаси ва буфетларини мебел ва бошқа жиҳозлар билан жиҳозлаш учун қилган харажатлари тўғрисидаги маълумотни асословчи ҳужжатлар асосида тақдим этиши;

  1. Аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника. ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари. нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;

  2. Умумий овқатланиш (ошхона) хизматларинингсифатли бўлишини ва нархларни талабаларнинг харид имкониятларига мослигини таъминлаши;

  3. Махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;

  4. Шартномани бекор қилиш хакида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огохлантириш. ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши;

  5. Хизматларни сифатли, мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши;

  6. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, хизматлар сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаши;

  7. Хизматларнинг сифатсизлиги, хизматларни бажариш учун вақтинча фойдаланишга бериладиган хизмат кўрсатиш хоналари ҳолати. шунингдек. тегишли инвентарларнинг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши;

  8. Малакали. тажрибали. қўйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган. шунингдек. белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга (талаб этилган ҳолларда) хизматларни бажариш жараёнига рухсат этиши;

  9. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек. ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши;

  10. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги;

  11. Мазкур шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар. асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши. шунингдек, биноларни таъмирлаши;

  12. Томонлар имзолайдигап тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда. Буюртмачидан биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши;

  13. Мазкур шартномага асосан хизматларни кўрсатиш ишларига жалб этилган ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши (талаб этилган ҳолларда);

  14. Шартнома муддати тугаши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши муносабати билан барча яратилган инфратузилма объектлари, модификациялари, инвентарлари ва жиҳозлари билан Буюртмачига соз ҳолатда қайтариш;

  15. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

  1. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. Умумий овқатланиш (ошхона) хизматларини сифатли кўрсатилишини талаб қилиш;

  2. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;

  3. Аутсорсердан хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни ўз вақтида топширишини талаб қилиш, лозим топганда ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида аутсорсернинг молиявий фаолиятини буюртмачининг ички аудит ва молиявий назорат хизматини жалб қилган ҳолда текшириб кўриш;

  4. Қонун ҳужжатларига мувофиқбошқа ҳуқуқлар.

  1. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:-

  1. Аутсорсерга мазкўр шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (хоналарни) вақтинча фойдаланишга бериши;

Бунда, берилган хоналар тўлиқ ошхона фаолиятига мослаштирилган. техника, ёнғин ва меҳнат муҳофазаси таъминланган хоналар бўлиши керак.

  1. Шартномани бекор қилиш тўғрисида икки ой олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш. бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўланилишини ҳамда шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда Аутсорсернинг ошхоналарни жиҳозлаш ва лойиҳани ташкил қилиш учун сарфлаган маблағларини қопланган қисмидан қолган қисмини беш баравари миқдорида компенсация тўлаб беришни таъминлаш;

Бунда, Аутсорсер шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки қупол равишда бузган ҳолларда Буюритмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажармагандан сўнг ва ёки Буюртмачига даромадларни яшириш мақсадида қастдан нотўғри молиявий ҳисоботлар тақдим этиши натижасида шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда Аутсорсернинг ошхоналарни жиҳозлаш ва лойиҳани ташкил қилиш учун сарфлаган маблағларининг қопланмаган қисми бўйича компенсация Буюртмачи томонидан тўлаб берилмайди.

  1. Қонун ҳужжатларига мувофиқбошқа мажбуриятлар.

  1. Хизматлар нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

  1. Мазкур шартноманинг хизматлар нархи таомномалар калькуляцияси асосида белгиланади. Хизматлар нархи ҳар йили таомномалар калькуляцияси асосида янгиланиб борилади.

  2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов университет ходимлари ва талабаларидан ундирилади. Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олмайди.

  3. Аутсорсер ва Буюртмачи ўртасидаги даромадлар (улушлар) тақсимоти соф фойдадан Аутсорсерга 70 фоиз, Буюртмачига 30 фоиз миқдорида тақсимланади.

  1. Томонларнинг мажбуриятлари

  1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда. Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорнда пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

  2. Пеня (жарима) тўлаш томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди.

  3. Мазкур шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгар бўладилар.

  4. Буюртмачига ҳар чоракда бир маротаба кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижарага берилган бино ва иншоотларнинг ҳолатини мониторинг ўтказишга (аутсорсернинг молиявий фаолиятига аралашмаган ҳолда) шароитлар яратиш.

  5. Томонларнинг мазкур шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

  1. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

  1. Мазкур шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.

  2. Низолар ва келишмовчиликларни томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.

  1. Форс-мажор ҳолатлар

  1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч. яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.

  1. Якунловчи қоидалар

  1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб. Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ташкил этади.

  2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур шартнома бўйича ўз хуқук ва мажбуриятларини бошқа томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.

  3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур шартноманинг бир нусхаси бўлади.

  1. Шартноманинг амал қилиш муддати

  1. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва 5 (беш) календарь йили давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади. Шарнома муддати томанларнинг ўзаро келишувига асосан ўзайтирилиши ҳам мумкин.


Download 44.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling