“Авеста” ва археология


Download 224.5 Kb.
bet4/6
Sana22.08.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1669211
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Avesto

Авеста” ва давлатчилик

  • «Авеста» пайдо бўлган Ёз I даври сўзсиз синфий муносабатлар тўлиқ шаклланган даврдир. Аҳолининг синфий табақаланганлигини тасдиқловчи археологик манба аркларнинг пайдо бўлишидир. Ёз I даврида Ўрта Осиё ҳудудларида илк маротаба мудофаа деворлари билан ўралган арклар пайдо бўлган бўлса, «Авеста»нинг деярли барча қисмларидан жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тенгсиз аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни топиш мумкин. Жумладан, Митрага ибодат қилганда, сиғинганда унга бой ёки камбағал одамларнинг фарқи йўқлигига ишора этилганлигини ўқишимиз мумкин:
  • Ибодатни ижобат -
  • Қилгумдир мен албат
  • Хоҳ фақир, хоҳ подшоҳнинг
  • Авеста даври жамоаси тўғрисида гап кетганда Митра алқовидан қуйидаги маълумотларни билиб олишимиз мумкин:
  • Митрага топинурмиз
  • О, уй сардори Митра.
  • Уруғ, аймоқ ва халқнинг
  • Мамлакат, жамоанинг
  • Сардори улуғ Митра ...
  • Энг кичик жамоа сифатида уй ва унинг сардори, кейинги жамоа бирлашмаси уруғ сифатида намоён бўлса, уруғлар бирлашиб мамлакат ёки давлатни ташкил этган.

“Авеста” ва давлатчилик

  • Фравардин яшт алқовида жамоаларни Фравашилар руҳлари қўллашини сўраб илтижо қилганда қуйидагича куйланади:
  • Нманйа фравашиси,
  • Висйа фравашилари,
  • Зантума фравашиси,
  • Дахйу фравашилари,
  • Заратуштроэтма
  • Агар уйда уй боши,
  • уруғда уруғ боши
  • қабилада йўлбошчи
  • Мамлакатда ҳукмдор,
  • бўлса каззоб, алдоқчи
  • Митра ҳалок айлагай.
  • Ушбу сатрлардан билиш мумкинки, ўрганилаётган даврнинг ижтимоий ва сиёсий бирлашмалари оила (уй)  уруғ  қабила  мамлакат (давлат)дан иборат бўлиб, буларни оила бошлиғи(ота), уруғ бошлиғи, қабила йўлбошчилари ва мамлакатни шоҳлар бошқарган.

“Авеста” ва давлатчилик

  • Шоҳларнинг уруш олдидан Митрадан мадад сўраш одатининг мавжудлигини илк давлатларнинг «Авеста» даврида шаклланганлиги ва улар ўртасида якка ҳокимлик учун жанглар бўлиб турганлигига ишорадир. «Авеста» даврида илк давлатларнинг шаклланганлигини исботловчи яна бир маълумот борки, бу Митранинг унга имон келтирган мамлакатларнинг бутунлигини сақлаб, зафарларга эришишга ундаши давлатчилик тўғрисида гапиришга имкон яратади.
  • «Авеста»да таърифланган мамлакатлар, подшоҳликлар тўғрисидаги хабарлар асосида илк давлатлар борасида янги маълумотларни топишимиз мумкин.
  • Мазда берган кўркабой
  • Хаошйанха Парадата
  • Хара тоғи остида
  • Ашига номоз йўллаб...
  • Бу маълумотдан шуни англаш мумкинки, Парадата сулоласидан бўлган подшоҳ Хушанг (Хаошйанха) мамлакатни ҳар хил девлардан, офатлардан, бало-қазолардан қутқариш учун Ашидан тилак сўрайди. Аши тилакларни бажо келтиради. Бу маълумотдан шуни англаш мумкинки, Парадата сулоласи бошлиқ мамлакат ёхуд «ном» типидаги ҳудудий давлат бўлган, гап бу ерда унинг подшоҳи Хушанг тўғрисида кетмоқда.

Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling