“Авеста” ва археология


Download 224.5 Kb.
bet5/6
Sana22.08.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1669211
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Avesto

Авеста” ва давлатчилик

  • «Авеста»да эслаб ўтилган яна бир сулола, тўғрироғи Атвийа уруғи вориси Трайтаона тўрт бурчакли Варнада (қўрғонда) Ашидан мадад сўрагани ва Ашининг унга мадад берганлиги тўғрисида маълумот бор. Бундан шуни англаш мумкинки, «Авеста» даврида Атвийа уруғидан иборат мифологик юрт бўлган ва унинг ҳокими Трайтаона исмли шоҳ бўлган.
  • Яна бир мифологик юрт - Хйаона тўғрисида ҳам «Авеста»да маълумотлар бор. Бу юртнинг доҳийси Арэжатаспа бўлиб, Виштаспанинг душмани саналган, яъни зардуштийликни қабул қилмаган. Виштаспа унга қарши курашда Ашидан мадад сўраганлиги тўғрисида хабарлар бор. Бу маълумотдан шундай хулоса чиқариш мумкинки, «Авеста» даврида Хйаона номли ҳудудий бирлашма бўлган ва бу бирлашмага зардуштийликни қабул қилмаган Арэжатаспа исмли «қаҳрамон» раҳбарлик қилган.

“Авеста” ва давлатчилик(кавий)

  • «Авеста»нинг Яшт қисмида илк Кавилардан бўлган Усан ва Хаусравнинг «бутун арийлар мамлакати устидан ҳукмронликка интилганлиги» тўғрисида маълумотлар бор. Ёки паҳлавон Хаусравнинг «Арийлар мамлакатини ягона бир шоҳликка бирлаштирган қаҳрамон» сифатида куйланиши илк Кавиларнинг мустаҳкам давлат қурганлигини кўрсатади.
  • Кавилар мамлакати ёки Кавилар давлати масаласи илк маротаба А. Кристенсен, И.М. Дьяконов, И.В. Пьянков сўнг Г. Ньоли томонидан фанга олиб кирилган. И. Пьянковнинг «Авеста» ва «Шоҳнома» бўйича олиб борган тадқиқотларига кўра, Кавилар давлатининг ривожланиши хронологик жиҳатдан икки - илк ва сўнгги Кавилар даврига бўлинади. Илк Кавиларнинг асосчиси Кави Кавата бўлиб, унинг меросхўри Кави Апиваху ҳисобланади. Кави Апивахунинг тўртта ўғли ҳам кави унвонида бўлган. Ўғилларининг орасида Усан (Усадан) ва Усаннинг набираси Хаусрав Кавилар сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Хаусрав Кавиларни кичик подшоҳликларга бўлиб бошқарган. Шундай ҳукмдорлардан бири Кави Виштаспа бўлиб, у Бақтриянинг ҳукмдори бўлган. И.В. Пьянков «Авеста»да эсланадиган Усан, Хаусравларни илк Кавилар ҳукмдорлари деб ҳисоблайди. Олимнинг фикрича, Зардуштнинг «ўз юртидан паноҳ тополмай» Бақтриядан, унинг шоҳи Виштаспа хонадонидан макон топишидан бошлаб Кавилар давлати ривожланишининг иккинчи босқичи бошланади. «Авеста»да илк Кавилар, яъни Зардуштгача бўлган Кавилар «мустабидлар» деб аталган бўлса, зардуштийликни қабул қилган Кавиларга нисбатан «Авеста» яхши муносабатда бўлган.
  • Илк Кавиларнинг яшаган даврини И.В. Пьянков мил.ав. 900-775 йиллар билан белгилайди, бунга асос қилиб Кави Ваштаспанинг ҳукмронлик даврини ва унинг саройида Зардуштнинг яшаган даврини VII асрнинг иккинчи ярми деб ҳисобланишини асос қилиб олади.
  • Нади-Али қишлоғи ёнидан Р. Гиршман томонидан топилган, мил.ав. VIII асрга оид Сурх-даг ёдгорлигини И.М. Дьяконов илк Кавиларнинг пойтахти бўлган деб ҳисоблайди. Демак, юқорида эслаб ўтилган «Авеста» маълумотларига қараб Кави унвонида бўлган ҳукмдорлар - подшоҳлар бўлган.

Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling