Август 2020 8-қисм


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/87
Sana06.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1752123
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   87
Bog'liq
8.Adabiyot 1 qism

Август 2020 8-қисм
Тошкент
билан мурожаат қилган Эшмурод тайинли жавоб ололмайди, қайтанга Мўминжон уни 
илм олиш фикридан қайтармоқчи бўлади. Бироз вақтдан сўнг соат ўғирлангани маълум 
бўлади. Отаси Эшмуродни уриб ташлайди. Олдин ҳеч калтак емаган Эшмурод бу ҳолдан 
жуда хафа бўлади ва касал бўлиб ётиб қолади. Шу ҳолатида ҳам жаҳолат ва нодонликнинг 
уяси бўлган ҳовлисидан қочиб, бошқа бир шаҳарга бориб ўқишни ўйлайди. Отасининг 
раъйига қараб яшаса, илмсизлик оқибатида ҳайвонга ўхшаб қолишини билса ҳам сабр 
қилади ва кўнглидаги ғуборларни тарқатиш учун ҳам газета ўқийди. Газетанинг қаерига 
қарамасин, унда туркистонли бечораларни илмсиз ва ҳунарсиз ҳолда маишатга муккаси-
дан кетганлари баён этилган лавҳалардан таассуфлар чекади. 
Эшмуроднинг диққатини мингбошининг овози тортди. Кейин у мингбошига газета ўқиб 
бераётганда қўшнисининг бесоқол боласи Эшмуродни чақириб қолади. Мингбоши унга 
чой олиб келишга кетган пайтида бесоқол мингбошининг қозиқда осилиб турган олтин со-
атини ўғирлайди. Эшмурод газета ўқиш билан овора бўлиб буни пайқамайди. Мингбоши 
уйидан чиққанидан кейин ундан рухсат олиб ўз уйига кетади. Орадан бир-икки кун ўтгач, 
уйида ота-онаси йўқ пайтида Эшмуроднинг уйига миршаблар бостириб киради ва уни 
“соат ўғриси” деб айблаб, қамамоқчилигини айтади. Бу вазиятдан хафаланган Эшмурод 
ўз жонига қасд қилади ва жаҳолатга қурбон бўлади.
Чўлпон ўша даврнинг аянчли аҳволини яна бир асари “Дўхтир Муҳаммадёр” ҳикоясида 
аниқроқ ва янада ҳаққонийроқ тасвирлаб: Адиб билетини йўқотган, станциясини билмас-
дан бошқа жойга билет олиб қўйиб, сарсон бўлиб, хор бўлиб юрган мусулмон тимсоли-
да эскилик сарқитлари бўлган саводсизликни, ночорликни яққол очиб беради. “Дўхтир 
Муҳаммадёр” ҳикоясида яна шу нарсага урғу берилганки, унда Русия кишисининг бо-
лаларини давлат мактабларида ўқитиши, ўзбеклар тўй-маъракасидан, бўлар-бўлмас урф-
одатларидан бошқа нарсани ўйламасдан, ташвишсиз, илму маърифат нима эканини бил-
масдан ҳаёт кечирганини тасаввур қилишга, аччиқ ҳақиқатни алам ила тан олишга мажбур 
бўласан киши.
Эҳтимол, шу поезд тимсолида минглаган ўз юртидан олисда, Беламор каналидан 
Калимагача чўзилган азобгоҳларда ишлашга маҳкум этилган мусулмонларни тасвирлаган, 
мажбуран ишлашга маҳкум этилган халқни она юртидан айириш, айниқса, аҳоли зиёли 
қатламини қулоқ қилиш сиёсатини Чўлпоннинг ғазаб ила қайнаган қалами аямай фош 
қилиб ташлайди. Адиб саводсизлик, маърифатсизлик дейилмиш эскилик сарқитлари би-
лан ҳеч келиша олмайди.
Ўз фарзандларини ўқитмай, зиёли қилмасдан бор пулларини тўй-маъракага сарфлаб, кей-
ин ўзи оч қолгани Чўлпонни кўп ўйлантиргани ажаб эмас. Асардаги Муҳаммадиёр тилидан 
айтилган: “Эй ватандошларим! Қачонғача бу ғафлат? Нимага бунча хушёқмассизлар? Ахир 
сизлар ҳам одам-ку! Одамлардек ҳаракат қилингизлар! Кўз олдингизга келуб турған илм 
ва маърифат мевасидан фойдаланмасдан нимага оғизларингизни очуб қараб турасизлар? 
Нимага бу ишларга киришмайсизлар? Уйқудан кўз очинглар. Уринунглар! Илм, маърифат 
ва ҳунар изланглар! Вақт етди, балки ўтди! – дер эди.”–жумласидан ҳам аниқки, Чўлпон 
халқнинг жаҳолатга ботганидан, ғафлатда қолганидан куюниб, ватандошларига мурожаат 
қилади. Ҳар бир инсон ғафлат уйқусидан уйғониб, илм ва маърифат эгаси бўлишини, 
ҳунар эгаллаши учун жон жаҳди билан киришишга вақт етганлигини айтиб ўтади. Асар-
даги Муҳаммадиёр илм олиб келиб, ўз юртидаги камбағалларга ёрдам беради, “Жамияти 
хайрия” ташкил қилади ва ўзи бу жамиятга кўп ҳисса қўшади. Қўлидан келганча олган 
билимидан фойдаланиб, барчага яхшилик қилиб бойлардан пул олиб, камбағалларни те-
кин даволайди.
Умуман олганда, ушбу асарда жаҳолат гирдобида қолган халқни илм ва маърифат сари 
етаклаш, уларнинг онги ва савиясини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини ҳам ҳар томонла-
ма ривожлантиришни ният қилиб, бу мақсад йўлида ҳар қандай қийинчиликни енга олган 
халқ фарзанди гавдаланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Наим Каримов. XX аср адабиёти манзаралари. БИРИНЧИ КИТОБ. Тошкент, 
“O‘ZBEKISTON” 2008 й. 
2. Чўлпон. Асарлар. 4 жилдлик Ж. II/ Чўлпон – Қайта нашр; - Тошкент: Akademnashr, 
2016. -376 б.


28

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling