Август 2020 8-қисм


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/87
Sana06.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1752123
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
8.Adabiyot 1 qism

Август 2020 8-қисм
Тошкент
Шунингдек, Ҳирот олингач, мажбурий солиқ тўлаш талаб қилинган икки мисра шеъри 
ҳам «Туҳфаи Сом» да келтирилади:
Қозу, қазию, қизу қимиз керак,
Эй мардумони шаҳри барчамиз керак.
«Шайбонийнома» достонига киритилган ғазаллар Шайбонийнинг зафарли юришлари 
муносабати билан ёзилгани маълум. Демак Бобурнинг шоир Шайбоний ғазалиёти ҳақида 
«бемаза байтлар» дея бешафқат муносабат билдиришига туртки бўлган омил айнан мана 
шу шеърлар бўлган. Аслан, кўриниб турган ушбу ғазал ва матлаъларда Шайбоний Навоий 
адабий мактаби таъсирида ижод қилгани анъанавий туркий адабиётнинг ўртамиёна бир 
шоири сифатида намоён бўлмоқда.
«Шайбонийнома»да Самарқанд қамали жараёнида тузилган сулҳ пайтида Шайбоний-
хон томонидан Хонзодабегимга юборилган « Ки-эй манго орзуи жон васлинг, Бедаво дар-
димга дормон васлинг» матлаъси билан бошланувчи ғазал ҳам илова қилинган. Лекин 
Шайбонийнинг бизгача етиб келган девони нусхасида бу воқеа муносабати билан ёзилган 
ғазал матлаъси қуйидагича:
Хуш-хуш ичиб маст ўлмишам, дарди софин тонгламайин, 
Саф-саф қатор тарқатмишам, буғро бута чинамайин.. 
Шунингдек, Хонзодабегим никоҳга олиниши муносабати билан бошқа бир мўғулий 
малика Хўп Нигорхонимнинг талоқ қилиниши билан боғлиқ ғазал ҳам киритилган. Бу 
ғазаллар бадиияти ва услуби «Шайбонийнома» да Хонзодабегимга аталган ғазалдан фарқ 
қилмоқда. Демак, бу ғазални Муҳаммад Солиҳнинг ўз бадиий тўқимаси ўлароқ яратилган 
ғазал сифатида талқин қилишимиз керак бўлади . 
Ҳайдар мирзо Шайбонийхонни «Тарихи Рашидий» асарининг етмиш ўрнида тил-
га олади. Ҳайдар мирзо Шайбонийни Шоҳибекхон номи билан атайди. Ҳайдар мирзо 
тақдирида ҳам Бобурники каби Шайбонийхон душман сифатида из қолдирган. Бир қанча 
темурий ҳукмдорлар, мўғул хонларини аямай қатл этган Шайбонийхон Ҳайдар мирзонинг 
ҳам отаси ўлимига сабаб бўлган эди. Лекин Ҳайдар мирзонинг муаррихлик позициясида 
холислик тамойилига риоя қилиш асар бошидан охиригача кузатилади. Шу боис Шайбо-
нийхоннинг саркардалик фаолияти ва адиблик салоҳиятини баҳолашда унинг ўз субъек-
тив фикрлари деярли сезилмайди. Шайбонийхоннинг табъ назми ҳақидаги маълумотларни 
«Тарихи Рашидий»га нисбатан солиштирадиган бўлсак, Ҳайдар мирзо Шайбонийхоннинг 
аждоди, унинг шеър ёзиш иқтидорига алоҳида тўхталмаган. Бироқ диққатни тортадиган 
ҳикоялардан бирида Шайбонийхон билан боғлиқ бир эпизодни киритиб ўтганки, бу ки-
тобхон учун ҳам анчайин қизиқарли. Асарда «Шайх Пуроний зикри»ни баён қилар экан,
Ҳирот маданий муҳитида муҳим аҳамият касб этган бу валийнинг юксак иқтидори ва 
ички маънавий дунёси ҳақида тўхталади. Шунингдек, унинг нодир хислатлари, ғаройиб 
кароматлари ҳақида сўзлар экан, унинг халқ, шогирдлар ўртасидаги нуфузи кучлилиги-
ни таъкидламоқчи бўлиб, Шайбонийхон ва шоир Мир мўғул ўртасидаги суҳбатни эслай-
ди. Суҳбат чоғи Мир Мўғул Шайбонийхон ва шоирлар даврасида қуйидаги матлаъсини 
ўқийди:
Олма оламники оламда басе ғамлар бор,
Ол кўнгил мулкинию кўрки на оламлар бор.
Ушбу байтдан Шайбонийхон бағоят завқланади: «Мулла Фирдавсий Султон Маҳмуд
Ғазнавийга олтмиш минг айтти, Султон Маҳмуд ўттиз минг тилло инъом қилди. Ва сен 
бир байт айтибсенки, мен олтмиш минг динори шоҳруҳий инъом қиламан .» Ўша пайт-
ларда Ҳиротни босиб олган Шайбонийхон томонидан 60 000 шоҳруҳий танга солиқ солин-
ган эди. Мир Мўғул эса Шайх Пуронийнинг ана шу мажбурий йиғим пулни ёдга олиб, ўша 
пулларни Шайх Пуроний қўлидан олишни илтимос қилади. Хазинадан нақд пулни инъом 
тариқасида бермоқчи бўлиб турган Шайбонийхон унинг илтимосини қондиради ва Мир 
Мўғул номига ўзи истаганидек, фармон хати ёздириб беради. Лекин Мир Мўғул бу рас-
мий фармоннинг кучидан ҳеч қачон фойдаланмайди ва ҳеч қаерда сўз очмайди. Оқибатда 
унинг Шайх Пуронийни мураккаб вазиятдан қутқаришга урингани ойдинлашади ҳамда 
ушбу мардлиги билан Хуросон аҳли орасида яхши ном билан шуҳрат қозонади. Бу би-
лан унинг инсонийлиги ҳақида хулоса чиқарилиб, муаллиф ҳикояни якунлайди. Муаллиф 
ушбу ҳикоянинг тасвир планида, бирламчи, Шайх Пуроний мавқейининг улуғворлиги, 
муридининг самимий садоқати ифодасини ёритган. Иккиламчи тасвир планда ушбу ада-


97

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling