Август 2020 8-қисм


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/87
Sana13.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1352207
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87
Bog'liq
8.Adabiyot 1 qism

Август 2020 8-қисм
Тошкент
bilish, ulardan ibrat olish odamlarni, yoshlarimizni bilimdonlikka, yaxshilikka undaydi, komillikka 
yetaklaydi
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. 
https://arboblar.uz/uz/people/alisher-navoi
2. https://uz.wikipedia.org/wiki/Alisher_Navoiy
3. 
https://www.facebook.com/notes/ozbekiston-uzbekistan/alisher-navoiy-hayoti-va-
ijodi/495530825737/
4. 
https://saviya.uz/hayot/tarjimai-hol/alisher-navoiy-1441-1501-2/


38
Август 2020 8-қисм
Тошкент
КЎМАКЧИ ҚАҲРАМОН “АВАЗХОН” ОБРАЗИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ.
Матьязова Нилуфар Сабировна 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги 
ТАТУ Урганч филиали
 “Гуманитар ва ижтимоий фанлар” 
кафедраси катта ўқитувчиси
Телефон:+998(91)4281800
nilufar1800@mail.ru
Аннотация:Ушбу мақоладаАваз исми,Авазхон биографиясияъни уни фарзанд сифатида 
асраб олиниши ва у билан боғлиқ урф-одатлар хусусида, образ исми ҳам ўз-ўзидан Аваз 
шаклида танланмаганлиги ҳақида сўз боради.
Аннотация:В данной статье речь идёт об имени Авазхана, его биографии т.е. усынов-
лении и связанных с ним обычаях, а также о том, что имя Образа не случайно выбрано 
в форме Аваз.
Annotation:This article deals with the name of Avazkhan, his biography i.e. adoption and 
related customs, as well as the fact that the name of the Image was not accidentally chosen in 
the form of Avaz.
Калит сўзлар: Эпос, нусха, кўмакчи қаҳрамон, вариант, совут, қўлёзма, достон, асранди 
фарзанд.
Ключевые слова:Эпос, копия, вспомогательный герой, рукопись, дастан, усыновлен-
ный ребёнок.
Keywords: Epic, copy, auxiliary hero, manuscript, dastan, adopted child.
Достонларнинг яратилиши, турли тараққиёт этапларини босиб ўтиши, айниқса ягона 
қаҳрамон жасоратларини мадҳ этувчи туркумларнинг юзага келиши ниҳоятда мураккаб 
жараёндир. А.Н. Веселовский эпоснинг шаклланишидаги қадимий асослар ҳақида гапирар 
экан, эпоснинг дастлабки шакллари қаҳрамонлар ҳақида тўқилган, бир-бири билан ўзаро 
боғланган қўшиқлардан иборат бўлиб, кейинчалик муайян туркумликни рўёбга чиқишида 
ҳал қилувчи роль ўйнаганлар.
Дарвоқе, достонлар фавқулодда куч-қудратга эга бўлган баҳодирлар ҳақида тўқилган 
кўтаринки, тантанавор қаҳрамонона қўшиқдир.
Бинобарин, эпоснинг қадимий асослари тарихий-қаҳрамонлик қўшиқларидан иборат 
бўлиб, унинг ҳозирги кўриниши юзлаб йилларнинг ҳосиласидир.
“Гўрўғли” эпосининг юзага келиши ҳам ўша жараён билан узвий боғлиқдир. Мантиқан 
олиб қараганда “Гўрўғли” эпосининг барча шохобчалари бир вақтда яратилмаганлиги маъ-
лум бўлади. Шу боисдан ҳам эпоснинг “Гўрўғлининг туғилиши” деб номланган илк шо-
хобчасини тадқиқотчилар туркумдаги асосий сюжет шакллангандан сал кейин яратилган-
лигини таъкидлайдилар.
Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда “Гўрўғли” эпоси таркибидаги Авазхон биографик 
туркумига оид достонлар мазкур эпоснинг асосий қаҳрамони Гўрўғли билан алоқадор бир 
қанча шохобчалар пайдо бўлиб, туркум сюжетининг асосий қисми шакллангандан кейин 
юзага кела бошлаган ва эпос сюжетини янада тўлдириб, монументал асар сифатида рўёбга 
чиқишини таъминлаган. 
“Гўрўғли” туркумини яхлит олиб қараганда Авазхон биографияси билан алоқадор до-
стонлар Гўрўғли ҳаётининг бир қисмини ташкил этади. 
Туркумдаги бош эпик қаҳрамон эпос қонуниятига кўра мўъжизавий туғилади, ўз жан-
гавор отига, қуролига эга бўлади. Ўша жараёндан кейин илк жасоратини намойиш этади. 
Гўрўғли шахси билан боғлиқ бу эпик анъана тўлиқ амалга ошади. Энди унинг оилавий 
ҳаёти масаласи кун тартибига қўйилади. Мўъжизавий тарзда Оға Юнус парига уйланади. 
Аммо улардан фарзанд туғилмайди. Натижада фарзандга эга бўлиш йўлларини ахтариб 
бошлайди. Эпоснинг ана шу жойидан эътиборан Авазхон билан боғлиқ, воқеалар тугуни 
бошланади. Бу воқеалар эпос таркибига уйғунлашган ҳолда Гўрўғли фаолиятининг бир 
узвий қисми тарзида кўзга ташланса-да, алоҳида олиб қараганда Авазхон биографиясини 
ўзида намоён қилади. Дарвоқе, Аваз исми ҳақида ҳам тўхтаб ўтишга тўғри келади. Негаки, 


39

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling