Август 2020 8-қисм


Download 1.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/87
Sana13.04.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1352207
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
8.Adabiyot 1 qism

Август 2020 8-қисм
Тошкент
образи «Бобурнома» асарининг таъсири ҳосиласидир. Бобурнинг хулосаларида Шайбо-
нийхон фақат рақиб бўлгани учун эмас, балки унинг ҳукмдорлик рутбасида бир қатор 
хато ва камчиликларни кўргани учун ҳам кескинлик касб этади. Шайбонийхон фаолиятига
яқин масофадан тасвир Ҳирот шаҳри босиб олинган кейинги ҳолат баён қилинганда маъ-
лум бўлади. Бобур Хуросон ва Моворауннаҳрда донғи кетган Ҳирот маданий муҳитини ўз 
кўзи билан кўрган ва чин ҳавас ила бу муҳитнинг афзалликлари ҳақида эринмай сўзлаган 
эди. Ана шу цивилизацион марказнинг Шайбоний томонидан босиб олиниш ва ҳукми до-
ирасига ўтиш жараёнини муфассал тасвирлайди. Ушбу жараён тасвирланган саҳифанинг 
бошланма ва охириги қисмида Бобурнинг нафрат аралаш хулосаси сезилиб туради. Бош-
ланмада «бу подшоҳларнинг зоҳ ва зоди била ёмон маош қилди, не ёлғуз жамъ била, бори 
халойиқ била. Рустойи ва нодида киши беш кунлик ўтар дунё учун ёмон от қозонди» дея 
таъкидласа, шу саҳифанинг мазмунан хулоса қисмида эса « агарчи саҳархез эди ва беш 
вақт намозни тарк қилмас эди, қироат илмини тавре билур эди, вале мундоқ гўлона ва 
аблаҳона ва кофирона ақвол ва афъол андин бисёр содир бўлур эди.» деб ёзади. Саҳифа 
марказида эса у Шайбонийхон бутун Ҳиротнинг фазл аҳли билан балки оддий халойиқ 
билан қасдлашган ҳолда муомала қилганига эътибор қаратади. Бу борада Бобур сана-
ган тафсилотлардан баъзилари бошқаларига қараганда унинг кўпроқ ғазабини қўзғаган 
кўринади. Мисол учун, Хадичабегим ва Хонзодахонимнинг аччиқ қисмати ва Шайх Пу-
рон валийнинг таъқиб остига олиниши кабиларни айтиш мумкин. Ҳусайн Бойқаро ва На-
воийнинг одилона бошқаруви натижасида гуллаб-яшнаган Ҳирот маданий муҳитининг 
Шайбонийхон ҳукмига ўтгач, ўзлаштирилиш ва ислоҳ қилиш жараёнини тасвирлашда Бо-
бур қуйидаги ўзгаришларга тўхталади: «…яна жамъи аҳли шеър ва аҳли табьни Мулло 
Биноийға туттурди. Яна Қози Ихтиёр била Муҳамад Мир Юсуфғаким, Ҳирининг машҳур 
ва хуштабъ муллоларидин эдилар, бовужуди омилиқ тафсирдин сабақ айтти, яна Мул-
ло Султон Али Машҳадий била Беҳзод мусаввирнинг тасвир ва хаттиға қалам киюруб, 
ислоҳ қилди.. Ҳусайн Бойқаро бошқарувидаги Ҳирот адабий муҳитининг энг ёрқин ху-
сусиятларини А.Навоийнинг «Мажолис ун нафоис» асаридан, саккизинчи фасл орқали 
Олий мажлис ҳикояларидан туйиш мумкин. Шоҳ ҳузуридаги ана шундай йирик адабий 
баҳслар жараёнида камолга етган шоирларни анъанавий байт ёки шеърлар билан ҳайрон 
қолдиришнинг имкони йўқ эди. Лекин Шайбонийхон бу муҳитга бўлган зўр ҳаваси на-
тижасида ўз иқтидорини ҳам кўрсатмоққа уриниши маълум бўлмоқда: «Яна ҳар неча 
кунда бир бемаза байт айтур эди ва минбарда ўқутуб, Чорсуда остуруб, шаҳр элидин сила 
олур эди». Мазкур лавҳадан Шайбонийхон қаламкашлигини намойиш қилиш учун тут-
ган йўл Бобурни ажаблантирмоқда, яъни шеърни ёзиб, уни махсус майдонга осиб қўйиш, 
халойиқдан олқиш кутиш. Унинг бу хатти-ҳаракати Бобур наздида Ҳиротлик шоирлар дав-
расига ҳам кулгили туюлгани аниқ, шу боис Биноий номига боғланиб, эл орасида тарқаб 
кетган «Бажуз Абдуллоҳи…» деб бошланувчи ҳажвий қитъани келтириш орқали ада-
бий муҳитда ҳосил бўлган киноявий муносабат ва ҳолатни туйишимизга ёрдам беради. 
Умуман Шайбонийхонни аҳли фазллар доирасига қўшмай, унинг ёзганини бемаза байт 
деб баҳоланишига Бобурнинг рақиблик нафрати сабаб бўлганми, ёки у Шайбонийнинг 
лирик мероси билан тўлиқ танишган ҳолда хулоса чиқарганми, мана шу жиҳатига диққат 
қилиш лозим бўлади. Бобурнинг қўлига Шайбонийхонинг девони етиб боргани ҳақида 
бизда тарихий маълумотлар йўқ, кейинчалик Ҳиндистон забтидан сўнг, Шайбоний ав-
лодлари билан дипломатик алоқалар йўлга қўйилган. Бу элчилик муносабатлари орқали 
Бобур ўзининг девони ва «Вақойиъ»ни Мовароуннаҳрга юборгани ҳақида ёзган эди. Ле-
кин Бобур қошига Шайбонийхоннинг девони олиб борилганда бу ҳақда у, албатта, ёзиши 
мумкинлигини ҳисобга олсак, Бобурнинг хулосалари фақат оғзаки эшитган ҳикояларига 
таянилган бўлиши мумкин бўлади. Лекин Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома» до-
стонини синчиклаб таҳлил қилган Бобур у ерда келтирилган Шайбонийнинг ғазаллари 
билан танишгани аниқ. Достонда Шайбонийхоннинг учта ғазали ва бир ғазалининг мат-
лаъи мавжуд . Улар қуйидаги « Эй, оқилон…», «Яна», «Ичинда» каби (шартли номлар 
билан аталган) ғазаллар бўлиб, улар темурийлар устига зафарли юриш чоғларида муҳим 
ғалабалар муносабати билан ёзилган эди. Матлаъ эса акаси Султон Маҳмуд вафоти муно-
сабати билан ёзилган:
Эй, дариғоким, қарилик вақтида бўлдимким ғариб,
Текма, бир нодон қўлиға қолдим андин айрилиб.


96

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling