Ҳаво алмашинуви карралилигини ҳисоблаш
Download 37.98 Kb.
|
1-Amaliy mashq.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабалик гувоҳномаси номерининг охирги рақами
1-АМАЛИЙ машғулот ҲАВО АЛМАШИНУВИ КАРРАЛИЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ 1.1. Машғулотнинг мақсади: Иссиқлик, газ ва чанг зарарли ажралмалари бўйича ҳаво алмашинуви карралилигини аниқлаш. 1.2. Дастлабки берилганлар: Берилганлар 1.1-ва 1.2-жадваллардан олинади. 1.1-жадвал
1.2-жадвал
1.3. Ҳисоблаш услуби Ишлаб чиқариш биноларида узлуксиз ҳаво алмашинуви имкониятини кўриб чиқиш ва хавфли ажралмалардан ҳимоялаш бўйича мухандислик ечимларини қўллаш зарур. Вентиляция табиий ва механик турларга бўлинади. Вентиляцион қурилмаларни ишлаш эффективлигини назорат қилишда ишлаб чиқариш биноларида ҳаво алмаштириш мартталиги назорат қилинади, шунингдек, ҳарорат, намлик, ҳаво ҳаракати тезлиги ўлчанади ва ишлаб чиқариш биносининг гигиеник сифати таҳлил қилинади.1 1. Ҳайдаш зарур бўладиган QИС.А, иссиқлик ажралмаси қуйидаги ифода орқали аниқланади: QИС.А =QП - QАЖР, кж/соат, (1.1) бу ерда, QП – ишлаб чиқариш ва қурилмаларидан, инсонлардан иссиқлик ажралиши, қуёш радиацияси ва бошқалар натижасида ишлаб чиқариш биносига келадиган иссиқлик миқдори, кж/соат; QАЖР –бино деворлари орқали атроф муҳитга бериладиган иссиқлик миқдори, кж/соат.
с – ҳавонинг иссиқлик сиғими, с1 кж/кг·К; – олиб кириладиган ва хайдаладиган ҳаволар ҳароратларининг фарқи, К; ИР – олиб кириладиган ҳавонинг зичлиги γк1.29 кг/м. 3. Бино ҳавосида зарарли газлар ва чанглар бўлганида, уларни руҳсат этиладиган нормаларгача камайтириш учун бинога узатиладиган зарур ҳаво миқдори қуйидаги ифода орқали ҳисобланади: , м3/соат, (1.3) бу ерда, W - келадиган зарарли ажралмалар миқдори, г/соат; сd - бино ҳавосида руҳсат этиладиган зарарли ажралмалар концентрацияси, г/ м3: - СО учун сd= 2·10-2 г/ м3; - Pb чанги учун сd= 1·10-5 г/ м3; - Нотоксик П чанги учун сd= 10-2 г/ м3; сn - ишлаб чиқариш биносига келадиган ҳаводаги зарарли аралашмалар концентрацияси, г/ м3. Бу топшириқни бажаришда cn0 олинади. 4. Ҳар бир зарарли ажралма тури учун алмаштириладиган ҳаво миқдори L алоҳида ҳисобланади. Кейин олинган қийматларнинг энг каттаси олинади ва ҳаво алмашинуви карралилиги ифодасига қўйилади: , 1/соат. (1.4) 1.4. Мустақил тайёрланиш учун саволлар: 1. Иссиқлик ажралмаси ва аралашмаларга қарши курашиш услубларини тушунтиринг 2. Ишлаб чиқариш биноларида қандай вентиляция тизимлари мавжуд? 3. Вентиляция тизимининг унумдорлиги қандай аниқланади? 4. Ҳаво алмашинуви карралилиги нима ва уни ишлаб чиқариш биноларида қандай аниқланади? 5. Ишлаб чиқариш биноларида аккумулятор цехларини жойлаштиришга қандай талаблар қўйилади? 6. Ишлаб чиқариш биносининг метрологик шароитлари нима билан характерланади? 7. Ҳавонинг санитар-гигиеник сифати нима? 8. Ишлаб чиқариш чангининг қандай тутиш ва ҳайдаш услублари мавжуд? 9. Ҳар бир ишчи учун ишлаб чиқариш биноси баландлигининг, шунингдек, ҳажми ва майдонининг меъёрлари қандай? 10. Вентиляция қандай турларга бўлинади? 1 Юлдошев Ў.Р., Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлигидан лаборатория ишлари. Тошкнт,ТДТУ, 2010й.-74б. Download 37.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling