Изоҳ: Тиркамалар шинаси нақшлари изларининг қолдиқ
чуқурлиги шатакчи транспорт воситаси шиналари учун бел
гиланган меъёрда булиши керак.
5.2. Ш иналарнинг баъзи жойлари шикастланган ёки бошқа
нуқсонларга (кесилган, ёрилган) эга бўлса.
5.3. Қўшалоқ шиналар орасига хавф-хатар тугдирувчи бегона
жисмлар қисилиб, тиқилиб қолган бўлса.
5.4. Шина ўлчамлари ёки унга чекланган огирлик транспорт во
ситасининг турига мос келмаса.
5.5. Транспорт воситасининг битта ўқига диагонал ва радиал,
шунингдек, ҳар хил нақшли шиналар ўрнатилган бўлса.
5.6. Ш аҳарлараро қатнайдиган автобуснинг олдинги ўқига нақши
қайтатикланган шина, бошқа ўқига эса иккинчи марта (2-даражали)
таъмирлаш йўли билан тикланган шиналар ўрнатилган бўлса.
5.7. Енгил автомобиллар ва автобусларнинг (шаҳарлараро
қатнайдиган автобуслардан ташқари) олдинги ўқига иккинчи
марта (2-даражали) таъмирлаш йўли билан тикланган шиналар
ўрнатилган бўлса.
6. Юргизгич (мотор)
6.1. Ишлаб чиққан газлар таркибида зарарли моддалар ёки туташ
даражаси белгиланган меъёрдан ортиқ бўлса.
6.2. Ёнилғи узатиш тизими зич (герметик) бўлмаса.
6.3. Радио тўлқинларидаги шовқинни сўндирувчи мосламалар
бўлмаса.
6.4. Ишлаб чиқарилган газларни чиқариш тизими бузуқ бўлса.
6.5. ЙҲХ органлари рухсатисиз юргизгич тузилишигаўзгартириш
киритилган, бошқа турдаги ёнилғида ишлатиш учун қўшимча мос
лама ва жиҳозлар ўрнатилган бўлса.
7. Транспорт воситаси тузилишининг бўлак қисмлари
7.1. Транспорт воситасининг тузилишида кўзда тутилган орқа
томонни кўрсатувчи кўзгу бўлмаса.
7.2. Товуш мосламаси (сигнал) ишламаса.
7.3. Транспорт воситасига теварак-атроф кўринишини чеклай-
диган қўшимча нарсалар, кўзгусимон, шунингдек, тегишли давлат
стандартларида белгиланган меъёрларни бузган ҳолда тайёрланган,
ранги ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган бўлса.
160
Do'stlaringiz bilan baham: |