Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит
Download 39.79 Kb.
|
Geologik Terminlar
Антропоген – (юнон. антропос – одам) тўртламчи даврнинг кайнозой эрасининг палеоген, неогендан кейинги учинчи қисмининг номларидан бири. Тўртламчи даврнинг бошларида одамнинг пайдо бўлиши органик дунё тарихида катта аҳамиятга эга бўлганлиги учун Павлов 1922 йилда фанга киритди.
Архей эраси – (юнон. archaios – қадим) ернинг геологик тарихидаги энг қадимий эра, тахминан 2 млрд йилча давом этган. Бу эрадан қолган энг қадимий тоғ жинсларининг ёши 4 млрд йил деб ҳисобланади. Архей эрасида қудратли интрузиялар пайдо бўлган; Архей эраси жинслари кучли бурмаланган. Базальт – асосли вулкан тоғ жинси. Таркиби асосан плагиоклаз ва пироксен оливин ҳамда магнетит, ильменит, бошқа рангли минераллар вулкан шишасидан иборат. Вулкан шишаси донадор кристаллар оралиқларини тўлдириб туради. Тўла кристалланган Базальтлар долерит дейилади. Базальтнинг океан тагида пайдо бўлган, темир ва магнийга бой тури океанит, тектоник ёриқлардан қуруқликка оқиб чиқиб қотиб қолган тури эса платобазальт дейилади. Базалть кислотага чидамли кимёвий асбоблар, трубалар, электроизоляторлар ясашда ҳамда қурилиш материаллари сифатида ишлатилади. Яхши силлиқланиши туфайли ҳайкалтарошликда ҳам кенг қўлланилади. Ўзбекистонда Қурама, Туркистон, Томди тоғлари (палеозой қатламлари) да бор (қаралсин Магматик тоғ жинслари). Батолит – гранит таркибли магматик тоғ жинсларининг катта ҳажмга эга бўлган жойланиш шакли. Ер пўстининг чуқурлик қисмида пайдо бўлади. Нураш натижасида Батолитнинг айрим қисми ер юзида очилиб қолиши мумкин. Батолитнинг ости чексиз деб тахмин қилинади. Кейинги 15-20 йил давомида ўтказилган муфассал геофизик тадқиқотлар натижасида барча гранит жисмларнинг шаклан турлича жой олиши ва чегараланган қалинликка эга бўлиши аниқланди. Батолитнинг майдони бир неча ўн минг км га етиши мумкин. Энг йирик Батолит Американинг Кордильера тоғларида. Улар йирик бурмалар (антиклинорийлар) марказида учрайди. Қозоқистон, Кавказ, Ўрта Осиё, Ҳисор, Зарафшон, Нурота, Қоратепа, Чотқол – Қурама, Зирабулоқдаги тоғларда қайд этилган. Батолит тарқалган ерларда вольфрам, молибден, олтин, темир конлари учрайди. Download 39.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling