Яшил тош минтақалар таркибан базальтлар, коматиитлар, ўта асосли жинслардан иборат бўлиб
Download 0.64 Mb.
|
Яшил тош минтақалар таркибан базальтлар, коматиитлар, ўта асосли жинслардан иборат бўлиб, кейинчалик метаморфизмга учраган ва ранг жиҳатдан (яшил) бир хил бўлиб қолган. Яшил ранг жинслардаги хлоритлашиш, эпидотлашиш, слюдалар ҳосил бўлиши, пренитлашиш каби жараенлар билан боғлиқ. Вулканик жинслар қуйидаги серияларни ташкил қилади: базальт-коматиит, базальт ва базальт-риолит. Уларнинг таркиби анча кейин ҳосил бўлган марказий океан тизмаларидаги базальтларга жуда ўхшаш (7.47- расм). VIIIБОБ. ЧЎКИНДИ ТЎПЛАНИШ ВАЗИЯТЛАРИ ВА ФАЦИЯЛАР 8.1. Фациал таҳлилнинг умумий ҳолати Ернингтузилишида магматик жинслар ва магматизм жараёнлари билан бир қаторда, чўкинди жинслар жуда катта аҳамиятга эга. Уларнинг келиб чиқиши, ҳосил бўлиш шароитлари, таснифи ниҳоятда мураккаб бўлиб, махсус фанлар (литология, фациал таҳлил) томонидан ўрганилади. Фациал таҳлилнинг мақсади—чўкинди тўпланиш жараёнлари хусусиятларини қайта тиклаш ва шу асосда уларнинг тўпланиши, табиий шароитларини аниқлаш, генетик турларини ва уларнинг уюшмаларини (фацияларини) ажратишдан иборат. Фациал тахлилда чўкинди тўпланиш шароитлари (ландшафтнинг табиий элементлари), чўкиндиларнинг динамик, кимёвий ва биоген жараёнлари ва ниҳоят, фацияларига, яъни чўкиндиларнинг ўзига хос белгиларига ва ҳосил бўлиш жараёнларига эътибор бериш лозим. Уларнинг ўзаро фарқлари 8.1- жалвал кўринишида бўлади. 8. 1 -жад вал. Чўкнқди тўплаииш жараёнинннг схемаси (П.П.Тимофеев бўиича) Физик, биоген, хемоген, атмосфера, гидроген сувости нураш 1- Гидро-ген Э X ■=: о & и, X X а; о. 03 р; X г ч X и га 8 о. X 5 Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling