Яшил тош минтақалар таркибан базальтлар, коматиитлар, ўта асосли жинслардан иборат бўлиб
-расм. Фнтопланктон ва карбонат, крем-
Download 0.64 Mb.
|
8.3-расм. Фнтопланктон ва карбонат, крем-нийли скелетларнинг ҳар ҳнл чуқурлнкдагн <км) турғуилигн. I - кремнийли; 11 - карбо-натли скелетлар.
Муҳим катта гуруҳни каустобиолитлар—торф, кўмир, сапропел ва ёнувчи сланецлар ташкил қилади. Уларнинг асосий жинс ҳосил қилувчи қисмлари тирик ўсимликлар танаси ва ҳайвон- 96 ларнинг органик моддаларидан иборат. Органик модда суюқ ва газли углеводородлар учун асосий манба ҳисобланади. Улар таналаридан ҳосил бўлиб, уларнинг органик моддалари атмосферадаги карбон ангидридли газдан, фотосинтез ва биофильтрация жараёнлари туфайли сувда эриган кимёвий элементлардан олинади. Торф ва кўмир деярли юқори ўсимликлар қолдиқларининг тўпланишидан ҳосил бўлади. Уларнинг таркибидаги сувнинг миқцорига қараб, юқори ва пастки торфяниклар ажратилади. Органик қолдиқлар юқори торфяниклар таркибида қисман оксидланади, пасткиси эса гелификацияга учрайди. Торфяниклар автохтон ва аллохтон гуруҳларга ажратилади. Биринчилари, кўмир ҳосил қилувчи ўсимликларнинг жойида ҳосил бўлса, иккинчиси ўсимликлар парчаларининг кўчиши шароитида ҳосил бўлади. Бу шароитда улар чақиқ маҳсулотлар билан аралашади. Сапропелитлар ва ёнувчи сланецларнинг ҳосил бўлиш йўли, асосан, планктогенлар ва қўшимча равишда ҳавзаларга юқори ўсимликлар қолдиқларининг келиб тушишидир. Қаттиқ кустобиолитларнинг ҳосил бўлиши ҳар хил муҳитда ўтади. Торфяниклар-ер усти, тоғ ости ва текислик ландшафтларининг ҳосиласидир. Сапропеллар ва ёнувчи сланеилар кўлларда, денгизларда ва океанларда тўпланиши мумкин. Улар тўпланишининг умумий шароити анаэроб муҳитнинг сақланиши туфайли содир бўлади. Сапропелитлар ва ёнувчи сланецлар учун тубга яқин сувнинг олтингугурт, водород билан бойиб бориши характерлидир. Каустобиолитларнинг тупланиши ландшафтларнинг биологик ҳосилдорлигига боғлиқ. Кимёвий элементлар ва бирикмалар миграцияси ва тўпланиши бевосита ёки билвосита моддалар ва уларнинг қайта ҳосил бўлган ҳосилалари таъсирида ташкил топади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling