Оксидланиш вазияти эркин кислород билан тўйинган сувларга хос. Бундай сувлар юқори оксидланиш имкониятига эга, уларда органик моддаларнинг микробиологик оксидланиши содир бўлади, ноорганик бирикмалар икки валентли темир, марганец ва бошқа элемент-ларнинг ҳар хил оксидланиш реакциялари бўлиб ўтади.
Тикланнш вазнятн — эркин кислород бўлмаган ёки жуда кам бўлган ва органик қолдиқларга бой бўлган Н,5сиз сувларда содир бўлади. Тикланишнинг муҳим воситалари сифатида органик моддаларни парчалайдиган микроорганизмлар ҳисобланади. Сувларда метан ҳосил бўлади ва металлар (Ғе3+ -» Ғе2+—», Мп4+^ Мп2+-> ва б.) тикланади. Тикланиш вазияти Н25 билан 5043+ аниони бор кислородсиз сувларда юзага келади. Сульфатни камайтирадиган бактериялар сульфат ионини тиклашади. Н23 нинг пайдо бўлиши сульфид шаклидаги металларнинг чўкишига олиб келади.
Сувлардаги элементларнинг буғланиш концентрацияси хемоген чўкинди тўпланишда муҳим омил ҳисобланади.
Чўкинди тўйиниш жараёнларида органик дунё маҳсулотлари икки вазифани бажаради. Бир томондан, ўсимликлар ва ҳайвонлар кенг кўламда кўмирли, карбонатли ва силицитли чўкиндилар ҳосил қилади. Шу билан биргаликда, улар ён атроф-муҳитдан керакли бўлган тўйимли моддалар — ҳар хил кимёвий элементлар ва бирикмаларни (углерод, азот, фосфор, олтингугурт ва б.) олади. Иккинчи томондан, органик дунё атроф-муҳитнинг геокимёвий вазиятига таъсир қилади, атмосфера ва гидросферадаги кислород ва карбонат ангидридли газнинг захирасини биосфера билан бошқаради.
98
8.3. Рельефнинг шакли — геодинамик шароит маҳсули
Геодинамик шароит ва тектоник ҳаракатларнинг хусусиятлари Ер юзасининг шаклини белгилайди ва ландшафтнинг табиий зоналлигининг муҳим омили ҳисобланади. Ер юзасининг шу нуқтаи назардан қараладиган ҳозирги тасаввурини гипсографик эгри чизиқ беради (8.4-расм).
—! 1'' М
км 10
Do'stlaringiz bilan baham: |