Мавзу 29. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: сальмонеллалар, ботулизм, протей ва бошқа бактериялар, микробиологик диагностикаси
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Мавзу 29 Ovqatdan zaharlanish yuqumli kasallik qo‘zg‘atuvchilari salmonellez, botulizm kasaliklarini laboratoriya tashxisi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулот режаси
- Намойиш қилиш
- Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ.
Мавзу 29. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: сальмонеллалар, ботулизм, протей ва бошқа бактериялар, микробиологик диагностикаси. Машғулот режаси 1. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар қўзғатувчиларининг микробиологик диагностика схемаларини ўрганиш. 2. Ботулизм токсикоинфекция қўзғатувчисининг микробиологик диагностика схемаларини ўрганиш. 5. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмларда қўлланиладиган диагностика, профилактика ва даво препаратлари. Намойиш қилиш 1. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи инфекциялари қўзғатувчиларининг тоза культурасидан тайёрланган суртмалар. 2. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи инфекциялари тоза культураси, дифференциал озиқ муҳитлар. 3. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи инфекциялари қўзғатувчиларининг биокимёвий хусусиятларини намоён этувчи муҳитлар 4. Агглютинация қиллувчи поли ва моно рецепторли зардоблари, профилактик ва даволаш препаратлари. Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ. 1. Энтеропатоген E.cоli диагностикасининг давоми: “ола-чипор” қаторга экилган экмани натижалаш; тирик ва қиздирилган E.cоli культураси билан кенгайтирилиб қўйилган агглютинация реакциясини натижалаш ва якуний жавоб бериш. 2. Қорин тифи ва паратифларни диагностикаси, гемокультурани ажратиш - учинчи босқич: а) Рассел муҳитидаги экмаларни натижалаш; б) Поливалентли агглютинацияга учратувчи қон зардоби билан буюм ойнасида агглютинация реакцияларини қўйиш; в) биохимик хусусиятларини ўрганиш учун “ола чипор”муҳитга экиш;. 4. Капрокультурани ажратиш. - учинчи босқич: а) Рассел муҳитидаги экмаларни натижалаш; б) биохимик хусусиятларини ўрганиш учун “ола чипор”муҳитга экиш;. 5. Гўшт қиймасидан Эндо ва висмут сульфит агарга экилган экмани натижалаш: а) висмут-сульфит агардаги экма натижасини баҳолаш (культурал, морфологик, тинкториал хусусиятлари); б) сальмонеллалар типга мансублигини аниқлаш мақсадида буюм ойначасида агглютинацияловчи зардоб билан агглютинация реакциясини қўйиш (Salm.thyphimurium, anatum ва бошқ.) 6. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи протей диагностикаси. Шукевич усулида экилган экмани натижалаш, культурал, морфологик, тинкториал хусусиятлари бўйича. 7. Дизентериянинг микробиологик диагностикаси- биринчи босқич: текшириш учун материал-бемор нажасини пробиркадаги селенитли, косачадаги Эндо ва Плоскерова муҳитларига экиш. Овқат орқали заҳарланишлар икки хил кўринишда бўлиши мумкин. Биринчи кўриниши микроорганизмларга таълуқли бўлмаган, буларни ўз навбатида химиявий, биологик факторлар келтириб чиқаради. Бу касалликларни тиббиётнинг махсус бўлимларида ўтилади. Иккинчи хил заҳарланишларга микроорганизмлар сабабчи бўлади. Бу касалликларни ҳам касаллик патогенези, келиб чиқишига қараб иккига бўлиш мумкин. 1. Овқат интоксикацияси. 2. Овқат токсикоинфекциялари Овқат интоксикациясини асосан стафилококклар, ботулизм таёқчалари, замбуруғлар ва бош. келтириб чиқариши мумкин. Бу типдаги заҳарланишларни келиб чиқишида микроорганизмларни токсинлари асосий ролни ўйнайди. Одам микроблар кўпайиб, токсинлари йиғилиб қолган озиқ овқатларни истеъмол қилишганда касалликларга чалинади. Овқат токсикоинфекцияларида эса микроорганизмларни овқатларда йиғилиб қолган токсинларидан ташқари, уларнинг ўзи ҳам организмларда кўпайиши мумкин. Буларга энг кўп микроорганизмлар киради. Токсикоинфекцияларининг ниҳоятда кўп тарқалган қўзғатувчилари салмонеллалардир. Уларга- Salmonella typhimurium, S.enteritidis, S.choleraesuis, S.heidelberg, S.anatum, S.derby лар киради. Бу касалликларни кўпчилик ҳолларда Е.coli, Proteus, бошқа энтеробактерия вакиллари, энтерококклар ва бошқа микроорганизмлар келтириб чиқаради. Овқат токсикоинфекцияларининг патогенези ва клиник манзараси меъда- ичак йўлига микроблар билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларининг (гўшт, балиқ, сут ва бош.), етарлича термик жиҳатдан ишлов берилмаган ҳолда кўп миқдорда тушиши орқали кузатилади. Бунда тирик бактерия ҳужайралари қулай шароитда тезлик билан кўпаяди. Шу билан бир вақтда, ичакда касаллик кўзғатувчиларининг кўп миқдорда кўпайиши ва бактериал ҳужайранинг парчаланиши кўп миқдорда эндотоксин ажралишига сабаб бўлади. Бу эса ингичка ичакнинг интрамурал нейрорецептор аппаратига, қорин бўшлиғининг периферик томирларига таъсир қилади ва бу ичак деворида нейродистрофик ўзгаришга ва боғлиқ аъзо ҳужайраларининг жароҳатланишига олиб келади. Овқат токсикоинфекцияларида меъда-ичак йўллари, кўпинча қўзғатувчилардан тезликда, айрим ҳолларда эса, касал бошлангандан бир неча соат ўтгач, озод бўлади. Бирок, қатор ҳолларда, сальмонеллалар ичакда узоқ вақт, бир неча ҳафта ва ҳатто ойлар давомида сақланиб қолиб, бактерия ташувчининг нажаси билан ажралиб туради. Бу касалликларда, одатда, бактериемия содир бўлмайди. Лаборатория диагностика бактериологик усул билан ўтказилади. Текшириш учун касалнинг нажаси, қусиғи, меъда чайинди сувлари билан бирга, овқат қолдиқлари ва уни тайёрлаш учун ишлатилган маҳсулотлар олинади. Бу эса инфекция манбаини топиш учун муҳимдир. Бактерияли овқат токсикозлари билан заҳарланиш меъда-ичак йўлига овқат билан бирга бактериянинг токсинлари тушганда содир бўлади. Булардан Staph.aureus, Cl.perfringens—лар энтеротоксини, айниқса Cl.botulinum нинг нейро-токсини жуда хавфли ҳисобланади. Овқат билан заҳарланишда овқат таркибида тирик қўзғатувчиларнинг бўлиши шарт эмас, чунки касаллик уларнинг токсини билан ҳам вужудга келиши мумкин. Овқатдан заҳарланишнинг микробиологик диагностикаси токсинларни аниқлаш ҳамда токсин ҳосил қилувчи қўзғатувчиларнинг соф культурасини бемордан олинган материаллар ва овқат қолдиқларидан ажратиб олиш йўли орқали ўтказилади Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling